Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дейди: “Кимда олти хил табиат жамланган бўлса, у жаҳаннамдан омон қолади, жаннатга тушади:

  1. Аллоҳни таниб, Унга итоат этса;
  2. Шайтонни билиб, унга эргашмаса;
  3. Ҳақни англаб, унга таслим бўлса;
  4. Ботилни сезиб, ундан қочса;
  5. Дунёни тушиниб, унга кўнгил бермаса; о
  6. Охиратни ўйлаб, унга ҳозир турса”.

Ҳақиқий мўмин, қалби пок инсон юқоридаги насиҳатга амал қилиб, ҳеч қачон имонини сотиб шайтонга қул бўлмайди. Ҳозирги кунларда нафсининг қулига айланган, молу-мулк, уй-жой, обрў, мансаб ва бошқа орзу ҳавасларга учиб имонини сотаётган, шайтоннинг малайларига айланаётганлар қанчадан қанчадир. Шундай имон итиқодли аждодлар, улуғ юрт фарзандлари ҳозирги кунга келиб, сенда ҳаё борми, сенинг имонинг бутми? дейилса, ҳаё нима? Имон дегани қандай нарса ўзи? –дейиши бу ачинарли ҳол албатта. Ҳаё билан имон бир бирига чамбарчас боғлиқ. Кўча куйда опа-сингилларимизни ҳозирги пайтдаги кийиниши-ю юриш туриш ҳолатлари ачинарли бир ҳолат. Қизларимизнинг очиқ-сочиқ, тор кийиниши, йигитларнинг ҳам ўзларига мос бўлмаган, миллийлигимиздан йироқ либосларни кийиши, ёшлар орасида оммавий маданиятнинг таъсири ошиб бораётгани шулар жумласидандир.

Ота-она фарзандига ёшлик чоғидан ҳаёли, имонли қилиб тарбия бермоғи зарур.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг», дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган.

Оналар ва болалар ўртасида руҳий биологик жиҳатдан мустаҳкам боғланиш боғланиш бор. Бундан тарбия жараёнида таъсирчан омил сифатида фойдаланиш мақсадга муофиқ. Бироқ барча оналар ҳам анна шу тарвиявий таъсирдан тўлиқ фойдаланаяпди, дея олмаймиз. Чунки, бунинг яхлит исботи сифатида юқорида айтиб ўтилган хотин қизларимизнинг  тарвиявий ҳолати, яъни кийиниш маданияти, юриш туриш ҳолати, йигитлар билан очиқча мулоқотларини яққол далил қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтамизки, бизнинг давр фарзанд тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам жиддий ёндашишни талаб қилади. Биз ота-оналар фарзандларимиз келажаги учун курашишимиз, уларни ватанига, халқига содиқ  инсон қилиб, имон эътиқодли, ҳаёли, комил инсон бўлиб етишишига алоҳида эътибор қилайлик.

Отабек домла Хусанов,

Олтинкўл тумани “Жалабек ота”

жоме масжиди имом хатиби