Мусулмон инсон доимо яратган Роббисига шукрда яшаб бориши ҳаёт мобайнида бўладиган турли синовларда ваҳимага тушмай Аллоҳга таваккул ҳамда у зотдан чиройли гумон ва келажакка ишонч билан яшаб боради.

Бугун бутун дунё аҳли шу жумладан бизнинг мамлакатимиз аҳли хам оғир синовни бошидан ўтказмоқда. Бутун дунёга тарқалиб улгурган тождор вирус сабабидан юртимизда ҳам карантин ҳолати эълон қилинган.

Карантинни асосий қоидаларидан бири масофавий чекланиш, оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат бўлиб тўпланишдан сақланишликдир. Ислом динида эса яккаланиш, четланиш, одамлардан айрилиб ҳаёт олиб боришни қоралайди, аксинча жамият ва жамоат ичида фаолият олиб боришга чақиради.

Бир қарашда карантин қоидалари ва Ислом таълимотлари мос келмаётгандек кўринади. Биз динимиз таълимотларига чуқурроқ ўрганадиган бўлсак муаммони ечимини кўрамиз.

– Аввало Ислом тинчлик дини, шундай экан инсон ислом таълимотлари асосида ҳаёт олиб бориши у учун тинчлик ва хотиржамликни таъминлайди.

– Шунигдек, Ислом таълимотлари инсонга ўз жонини сақлашга буюради.

– Динимизда инсон ўз саломатлигини сақлашлиги фарз ҳисобланади.

Аллох Таоло инсонларга “Ўз жонларингизни ўзларингиз халокатга ташламанг ” деб буюради.

Албатта бу ва бу каби қоидаларни ўрганганимизда карантин қоидалари ва Ислом ахкомлари асоси бир эканлиги намоён бўлади. Чунки карантин қоидалари жорий этилишининг асосий мақсади бу “вирус” тарқалиши занжирини узишлик, халқимиз-мўмин мусулмонлар касалланишини олдини олиш, халқимиз соғлигини, ҳаётини сақлашликдир.

Зикр этганимиздек, динимиз ахкомлари ва мақсади ҳам айнан шундек, яъни инсон соғлиги, унинг ҳаётини сақлаш ва дунё-охиратини бахту саодатини таъминлашликдир. Шунинг учун ҳам, юртимизда жорий этилган карантин қоидаларини Ислом шариъати маъқуллаб келмоқда.

ЎМИ фатво ҳайъати зарурий фатволар чиқариб келмоқда.ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари ва у киши бошчилигида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча имом хатиблар  халқимизни карантин қоидаларига риоя этишга чақирмоқдалар. Карантин қоидалари жорий этилгандан буён масжидларда жамоат бўлиб тўпланмаслик мақсадида вақтинча масжидлар фаолияти тўхтатиб турилгани, жума ва ҳайит намозлари ўқилмаётганлиги тагида хам айнан мана шу карантин ва ислом хукмлари, инсон саломатлиги биринчи ўринда турганлигини кўрамиз.

Рамазон ҳайити олдидан ҳам шунингдек куни кеча қурбон ҳайити олдидан хам ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари алоҳида чиқиш қилиб,  бу борадаги расмий баёнотларини билдириб ўтдилар. Бу баёнотда қурбон ҳайити кунларида биз нималарга эътибор қилишимиз кераклиги, қурбонликка оид масалалар, карантин сабабидан имкон қадар ҳар биримиз уйда бўлишимиз зарурлигини тушнтириб ўтдилар.

      Бу дегани қурбон ҳайити тўхтатилди, дегани ҳам эмас. Албатта Аллоҳимиз ўзи сизу бизга байрам қилиб берган ҳайит байрамини кўтаринки руҳда байрам қиламиз фақат бу оила даврасида бўлиши керак. Шунингдек, мўътабар китобларимизда арафа куни ва туни ибодатлар билан бўлиши ва бу кундаги дуолар ижобатга яқин эканлиги эслатилган бўлиб бу кунларда тезда бу оғир ва синовли кунлар кетиши кенгчилик ва ёруғ кунлар тез кунда келишини Аллоҳдансўраб дуода бўлишимиз керак.Келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин азизлар! Аллоҳ охир замон фитналаридан ўзи асрасин!

Жўрабек домла Эргашев,

Балиқчи тумани бош имом-хатиби