Ғийбатдан сақланинг

1104

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) :” Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” деганларида,
Саҳобалар:”Аллоҳ ва унинг Расули билгувчироқ”,-дейишди.
Шунда ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо(с.а.в.):
“Биродарингни ортидан ўзи ёмон кўрадиган жиҳати билан зикр қилмоғинг”,- дедилар.”Айтган нарсам ўша одамда бўлса-чи?”дейилганида, ул зот :”Ўша айтган нарсанг у одамда бўлса ғийбат қилибсан.Агар айтган нарсанг унда бўлмаса бўҳтон қилибсан”,- дедилар.
Ғийбатни оғир гуноҳлиги борасида Аллоҳ таоло қуронда шундай баён қилган:”Эй мўминлар! Кўп гумонлардан четланингиз!Чунки бази гумонлар гуноҳдир.Ўзгалар айбини қидириб жосуслик қилмангиз ва бир бирингизни ғийбат қилмангиз!Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни ҳоҳлайдими?!Уни ёмон кўрасизлар-ку, ахир!Аллоҳдан қўрқингиз!Албатта Аллоҳ таоло тавбаларни қабул қилгучи ва раҳмли зотдир”(Ҳужурот 12).
Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилинишича:Қиёмат кунида бандага номаи аъмоли келтирилади,унда ўзи қилмаган савоблар битилганлигини кўради ва сўрайди:”Эй Аллоҳ менинг номамга бу савоблар қаердан ёзилиб қолди? Аллоҳ айтади:Эй бандам бу савоблар одамлар сени ғийбат қилган вақтида ёзилган эди”.Шуни айтиб ўтиш керакки,ҳузурингизда бировни сизга ёмонлаб турган киши бошқалар ҳузурида сизни ҳам айблаши,ёмонлаши шоир айтганидек эҳтимолдан холи эмас
Одат бўлса ҳар кимга ғийбат
Ишонмагин унга ҳеч қачон
Ёмонласа бировни сенга
Ёмонлайди сени ҳам пинҳон
Ғийбатчи ҳақида пайғамбаримиз (с.а.в) шундай деганлар:”Ғийбат қилувчи билан ғийбатни тингловчи – гуноҳда баробардир”.Мусулмон киши бошқалар ҳақида ёмон гумонга бормайди ва бошқаларни айбларини қидирмайди.Гарчи бошқа бировларда камчилик кўрса ҳам уни яширади.Чунки бу мусулмон кишининг энг улуғ сифатларидандир.Пайғамбаримиз(с.а.в) айтганлар:”Ким бу дунёда бир мусулмонни айбини яширса Аллоҳ таоло ҳам охиротда уни айбини яширади”.Аллоҳ таоло барчамизни ғийбатчи ва уни тингловчи бўишдан асрасин.Зеро бу ғийбат одамлар орасидан меҳр оқибатни кеткизади орамиздан меҳр оқибат кетмасин!.

Булоқбоши тумани бош имом хатиби: М Ботиров