Бугун ҳам Республикамиз бўйлаб “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган саховат тадбирлари давом этмоқда.
Юртимиздаги бошқа вилоятлар қатори Андижон вилоятида ҳам саховат тадбирлари зўр иштиёқ билан ўтказилмоқда.
Бугун 27-декабрь кунга белгиланган тадбирлар доирасида Андижон шаҳридаги Андижон “Саховат уйи” ҳамда Избосканкан туманидаги Чувама “Мурувват” аёллари уйида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ош дастурхони ташкил қилинди.
Ушбу тадбирда вилоят бош имом-хатиби М.Алимов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминовлар иштирок этиб, ўксик қалб эгалари кўнглига хурсандчилик улашди.
Ушбу мурувват уйларига “Вақф” фонди томонидан Кир ювиш машиналари, маиший техника жиҳозлари ва бир бошдан қўй беминнат тарзда топширилди.