Мархамат туманидаги “Сунна” жоме масжидида жума намози шукуҳи

587

2024 йил 5 январь куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Мархамат туманидаги “Сунна” жоме мажидига жума намозига ташриф буюрди.

Жума намози мавъизасида қозидомла номозхонларга   “Ҳеч бир яхшиликни кичик санаманг” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.

Мавъизадан сўнгида эса, юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Жума намози якунлангач қози домла “Сунна” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитлар, тахоратхонасида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Muslimun.uz

@muslimunuzportal

@andijonhanafiylari