Бугун 27-декабрь куни ҳам Вақф фондининг Андижон вилоятидаги тадбирлари ҳар бир шаҳар ва туманларда кўтаринки руҳ ва хуш кайфиятда давом этяпти. Бугун ҳам вилоятимизнинг Хонобод шаҳридаги “Фозилмон ота”, Жалақудуқ туманидаги “Қутайба ибн Муслим” ва “Тешиктош ота” ҳамда Мархамат туманидаги “Банди ота” каби бир қатор зиёратгоҳларда қурбонликлар қилиниб, дуои-хайрлар ила Аллоҳ таолога илтижолар қилинди.