ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

1557

Талҳа ибн Мусаррифдан ривоят қилинади: “Айтилишича, беморнинг олдида Қуръон ўқилса, ўзини енгил ҳис қиларкан. Мен Хайсаманинг ёнига бордим. Унинг мазаси йўқ эди. “Бугун анча яхшисан!” деб кўнглини кўтардим. Шунда у: “Ҳа, бугун ўзимни яхши ҳис қиляпман. Олдимда Қуръон ўқилган эди”, деб айтди” (Байҳақий ривоят қилган).
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.
Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат инсондаги бош оғриғини самарали даволайди.

Манбалар асосида Муҳаммад Қуддус Абдулманнон тайёрлади.
Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди имом ноиби.