“Вақф” тарғибот тадбирлари давом этмоқда

1089

Жорий ҳафта давомида вилоятимизнинг турли ҳудудларида “Вақф” фонди ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни ҳусусида бир қатор тарғибот тадбири ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик.
Жумладан, Андижон шаҳридаги аҳолига ҳизмат кўрсатиш муассасалари, савдо шахобчалари, давлат идораларида “Вақф” фонди тарғиботлари жуда кенг миқёсида ўтказилмоқда.

Тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан кўплаб хайрли ишлар, саховат ва мурувват тадбирлари, айниқса имконияти чекланган фуқаролар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, “Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар хозирги кунда ҳар бир инсоннинг хонадонигача кириб бораётганлиги ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилмоқда.
Тарғибот тадбирлари доирасида “Вақф” фонди томонидан нашр этилган календар-тақвими вилоятдаги ҳар бир масжидга ҳамда аҳолига турли ҳил хизмат кўрсатаётган муассасаларга илинмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги ходими,
“Вақф” хайрия жамоат фонди
Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров