Юрт равнақи ҳар нарсадан устун. Унинг мудофааси эса ҳар биримизнинг шарафли вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шу маънода жорий йилнинг 10-октябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани Мудофаа ишлари бўлимида юзма-юз учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда Олтинкўл тумани бош имом-хатиби МуҳаммадЮсуф домла Тўрақулов ҳам иштирок этиб, “Тинчликни қадрлаш”, “Юрт мудофааси шарафли касб” ва “Касбдаги ҳалоллик” каби мавзуларда маъруза қилди.
ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати