Эркак ва аёлни яратиб, иккисининг ўртасини никоҳ ила ҳалол қилган Aллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. “Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан қочса, у менинг умматим емас”, деб марҳамат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин.
Муҳтарам ўқувчи, албатта, оила жамиятнинг кичик бир бўғимидир. Ҳар бир жамиятнинг раҳбари бўлгани каби, оиланинг ҳам раҳбари бор. Оиланинг раҳбарини еса Aллоҳ таоло Қуръони каримда белгилаб, тайин қилиб қўйди:
“Aллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар…” (Нисо сураси, 34-оят).
Демак, оилада эркак киши раҳбар бўлади. Ҳўп, оила раҳбарининг вазифаси қандай бўлади? Aбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ҳар бирларингиз чўпондирсизлар ва барчаларингиз қўл остингиздагилардан сўраласизлар. Эркак киши чўпондир ва ўз аҳлидан сўралади”. (Имом Бухорий ривояти)
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оила раҳбари бўлган эркакларни чўпонга қиёс қилдилар. Чўпон нима қилади? Боқаётган қўйларини йўқолмасин, оч қолмасин, касал бўлмасин дейди. Хуллас қўйлар учун жавобгар шахс ҳисобланади. Шунингдек эркак киши ҳам ўз оиласига жавобгар шахс ҳисобланади.
Қолаверса Aллоҳ таоло ҳам Ўз каломида оила раҳбарлари бўлган эркакларга хитоб қилиб шундай дейди:
Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар”. (Таҳрим сураси 6-оят)
       Aввало эркак киши ўзи дўзах ўтидан сақланмоғи лозим. Бундан ташқари аҳли аёли ва фарзандларини ҳам дўзах ўтидан сақламоғи, яъни Aллоҳ қайтарган нарсалардан қайтариб, буюрган нарсаларини адо этишга ундаши керак.
Ҳўш, оила раҳбари бўлган эркакнинг вазифаси шулар бўлса, оилада аёлнинг варифаси қандай бўлади? Оилада аёлнинг вазифаси, оила раҳбари бўлган эркакка итоат қилиш ва розилигини аҳтариш бўлади. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом айтдилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини (иффатини) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер», дейилади» (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Хиббон ривояти).
   Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, оилада эркакнинг ҳам ўз вазифаси бор, аёлнинг ҳам ўз вазифаси бор. Оила мустаҳкамлиги йўлида аёл ҳам, еркак ҳам ўз вазифаларини чиройли адо етадиган бўлса ва ўз бурчларини суистемол қилмаса, албатта, бундай оилалар жамиятимизда намунали оилар қаторидан жой оладилар.

Хурсанбек домла Комолов
Асака тумани “Хазрати Усмон”
жоме масжиди имом-хатиби