Муқаддас Ислом динимиз таьлимотлари бўйича мол – дунё Парвардигори олам томонидан инсонларга берилган неьматлардан бири сифатида қаралади ва дунё хаётидаги зийнатлардан бўлиб хисобланади.Аввало, Яратган зот бандаларга ихтиёридаги мол – дунёларини халол мехнат ва касблар орқали топишга амр қилган,қолаверса халол йўл билан топилган мол-мулкни бехудага сарфламаслик, ўз ўрнида фойдали ишларга йўналтиришимиз зарурдир.
Улуғ юртдошимиз Абу Лайс Самарқандий (р.а.) бундай нақл қилдилар; Одамлар тўрт тоифадур; 1) сахий, 2) бахил, 3) исрофгар, 4) тежамкор. Сахий инсон дунёдаги насибасини охират учун сақлаб қўйган киши, бахил дунёда хам охиратда хам насибасини қолдирмаган, исрофгар охират насибасини дунёда ишлатган киши, тежамкор эса дунё ва охиратдаги насибасини олган кишидур.
Исроф деганда фақат маблағ ёки бойлик ва мол-мулкни ноўрин жойларга совуриш тушунилмайди, балки қимматли умри ва бебахо вақтини фойдасиз ўтказиш, куч қуввати салохиятини жамият ривожи учун эмас, балки фойдасиз нарсаларга йўллаш хам исрофдир Исрофга йўл қўйиш Ислом динида улкан гунохлардкан бири эканини яхши биламиз,демак хар бир ишда тежамкор ва тадбирли бўлиш бурчимиздир.
Машаққатли мехнат эвазига топилган мол мулкни бехуда йўллар билан ноўрин жойларга сарфлаш ва исроф қилиш қаторига тўйлардаги қўша қўша машиналар, ортиқча кийим кечаклар, қарзу хавола бўлиб тўй ва аза маросимларини ўтказиш хам киради,натижада ўзлари билмаган ва кутмаган холда ғам ғусса балосига мубтало бўлиб, дунё ва охиратларини бой берадилар.
Хадиси – муборакда “Қарздорликдан сақланинглар, чунки у кечаси сизларга ғам ғусса, кундузи эса хорлик бўлади” дейилган.Тўй ва аза маросимларини исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўртача ўтказиш матлубдир,агар ортиқча мол дунёни махалламиздаги мухтож инсонларга, қабристонлар ободончилиги, йўл ва кўприкларни таьмирлашга, шартнома асосида ўқиётган талабаларга холисона тариқасида ёрдам берсак улкан ажру савобга ва мукофотларга киёмат кунида иншааллох эришамиз.
Шу ўринда бир мулохаза килсак, баъзи бир туйлар тугул, хаттоки мусибат ва аза маросимларида хам исрофга куплаб йул куйилаётганига гувох буляпмиз, айникса баъзи бир шахслар азадорларга “улим булган хонадонларда йил давомида албатта бир канча куйлар суйиб эхсон килиш керак” деган сафсата ва булмагур гапларни айтиб мусибат ахлларига зулм килаётганларини нахотки тушуниб етишмаса, ажабланарлиси эса, гуёки бу нарсалар барчаси “ эхсон “ номига боглаб куйилмокда, вахоланки дини Исломда хеч ким кодир булмай туриб хайр – эхсон амалларини бажаришга буюрилмаган.
Яқинда худудимиздаги бир йигит мархум ота ва онасининг қабрлари устига қимматбахо мрамиртош қўйдирмоқчи эканлигини айтиб, маслахат сўради, мен унга тошларга сарфлайдиган пуллар исрофга киришлиги, фойдасиз эканлигини, балки камбағал мухтож инсонларга ёрдам берса улкан савобга эга бўлишлигини ва ўтган ота ва онасининг рухлари шод бўлишлигини тушунтириб бердим.Орадан бир қанча муддат ўтгандан сўнг ўша йигит мрамиртош пулини мухтож оилалардан 12 тасига таркатиб берганганлиги маьлум бўлди.
Ривоят ; Қадимда бир одам донишманддан; ”Бошим етишмовчиликдан чиқмай қолди.Маслахат беринг, кимдан қарз олай? деб сўрабди. Шунда донишманд “Ўзингдан қарз ол” деб жавоб берибди. Халиги одам хайрон бўлибди “Ўзимдан қандай қарз оламан” Донишманд киши жавоб берди “Исрофга чек қўй, пулингни тежаб ишлат, шунда ахволинг ўнгланади”. Келтирилган ривоят зийрак,фахмли замондошларимизни бефарқ қолдирмайди деб ўйлайман.
Адахамжон домла Тожибоев
Жалақудуқ тумани “Шахиди аъло” жоме масжиди имом хатиби