Жамиятда пайдо бўлган хар бир холатнинг ўзига яраша сабаб ва омиллари бўлади. Оила бузилиши барча жамиятларни қаттиқ ташвишга солган ва солиб келмоқда. Бу муаммони хал этиш учун хар бир жамият турли чоралар кўришган ва кўриб келмоқда. Хар бир ўзини ва  динини   яхши   билган   мусулмон   киши   Ислом   дини   оила   муқаддаслигини  мустахкамлигини ўзига шиор қилиб олганини яхши билади. Зеро динимизда  оила мустахкамлиги учун барча чоралар кўрилган. Эрнинг  зиммасидаги  аёлнинг хаққи аёлнинг зиммасидаги эрнинг хаққи ота она хаққи фарзанд хаққи.

     Бу тўғрисида қанчадан-қанча оятлар, нозил қилинган, хадислар зикр этилган китоблар нашр  қилинган ва хамон нашр қилиниб келмоқда. Минг афсуслар бўлсинким ўз динимизни  яхши билмаганимиз ва унинг таълимотларига амал қилмаганимиз учун оилавий хаётимизда қатор муаммолар хусусан оила бузилиши ва у билан боғлиқ ишлар кўпайиб бормоқда. Бу ноқулай холат «талоқ» масаласида ўзини яна хам  очиқ  намоиш этмоқда. Хаттоки бу бало тўйларидан ўн беш ёки йигирма кун ўтган келин куёвлар орасида хам учраб туриши хеч кимга сир эмас.

    Бази куёвлар талоқ билан келинни ўзига бўйсиндириш пайида бўлади. Келинлар ўзлари талоғимни бер дейишлари билан қўрқмасликларини намоён қилмоқчи бўладилар. Базилар бу нарсани билмаслигини бахона қилса бошқалари ёшлик қилибмиз дейдилар. Натижада фароғат ошиёни  бўлиши керак бўлган бир оила таназзулга кетади. Аммо хеч бирлари ораларига талоқ тушиб бўлгандан кегин муродимга етдим деб тинчиб қолмайди. Балки талоқ тушган куннинг эртасигаёқ талоққа йул ахтара бошлайди. Куёвдан талоқ сабабини сўрасангиз арзимаган нарса ёки мажарони  сабаб  қилиб  кўрсатади. Келин эса ораларидаги болалари  кўзларига  кўриниб уларни тирик етим килиш ёмонлигини  эслаб қолади. Шу машмашалар ўрнига эp хотин ўзлари ораларидаги муаммолари талоқни ўртага қўймай хал қилса бўлмайдими?

     Ахир талоқ туфайли Аллохнинг арши ларзага келади . Аллохнинг  ғазаби қеладиқу!  Нима учун бу нарсалар ўйлаб  кўрилмайди.

      Бази куёвлар келинни бази бир хулқини ёқтирмаслигини бахона қилади. лекин бу  хам арзимаган талоқ учун арзирли  сабаб эмас. Зеро Пайғамбаримиз.С.А.В мўмин (эр) одам мўмина (хотинига ) ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқларидан бири ёқмаса  бошқаси хурсанд  қилади  дейдилар. Хар қандай холатда хам сабр қилинса аёлига яхши муомалада бўлса  аёллар хам ўз зиммасидаги эрини хақларига риоя қилса, эрига итоат қилса, бундай нохуш холатларнинг олди олинган бўлар эди. Мақсадимиз талоқ деб аталган нохуш холат олдини олиш. Жамият пойдеворини дарз кетишини асраш, оилаларни  эса  фароғат  ошиёнига айлантириш  бўлсин.

Манбаълар асосида

Мақсудали домла Қосимов

Хўжаобод туман Бош имом хатиби