Халқаро Ёшлар фестивали

955

Юртимизда ҳар бир соҳада жуда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Анашундай ўзгаришлар замирида эса юртимиз ёшларининг ўрни беқиёс албатта.
Улуғ бобокалонларимизнинг издошларимиз дея хозирги кунда юртимиз ёшлари томонидан жуда катта ишлар, инновайион ғоя ва таклифлар илгари сурилмоқда. Бу эса ўз ўзидан юрт равнақи, келажак истиқболи учун жуда катта хизмат қилади десак асло муболаға бўлмайди.
Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар саройида нуфузли анжуман “Келажакни терроризмсиз кўрамиз” мавзусида Халқаро Ёшлар фестивали ўз ишини бошлади.
Халқаро Ёшлар фестивалида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларининг фаол ёшлари иштирок этмоқда.


Мазкур фестивалда Андижон вилоятининг бир қатор ёшлари бирга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймонов ҳам қатнашмоқда.
Ушбу фестивалда “Экстремизм ва терроризм: Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид” мавзулари мутаҳассис ва экспертлар томонидан кенг муҳокама қилинди.

11 март 2019 йил
Фарғона шаҳридан
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Сулаймонов.