Сиз бизга доимо кераксиз…

780

Юртимизда ногиронлиги бор юртдошларимиз учун жуда катта ишлар, саховат ва мурувват тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу ўтказилаётган тадбирлар қатори эшитиш ва сўзлашишида нуқсони бор ҳамюртларимизнинг маънавий билимларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Анашундай хайрли ишлардан ҳар ҳафтада Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида жума маърузалари сурдо-онлайн тарзида намоиш этилаётганлиги, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари эса, мазкур фуқароларга Ислом дини аҳкомларидан маънавий ва маърифий суҳбатлар ўтказилаётганлигини мисол қилаоламиз албатта.
Жорий йилнинг 10 март куни ҳам анашундай маънавий ва маърифий учрашувларнинг навбатдагиси ўтказилди. Унда 100га яқин ногирон юртдошларимиз қатнашди.
Мазкур учрашувда Андижон шаҳридаги “Абу Хурайра” жоме масжиди имом-хатиби Шаробиддин домла Мусабоев томонидан “Қабристонларни зиёрат қилиш одоблари” ва “Таяммум шартлар” мавзуларида суҳбат ўтказилди.


Суҳбат жараёнида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга имом домла томонидан батафсил жавоблар берилди.

Вакиллик ходими Н.Қодиров