Фожеа қурбонлари оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди

993

Жорий йилнинг 18-январь куни Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир этилган фожеада қурбон бўлган юрдошларимизнинг  яқинларидан хабар олишлик барчамизнинг инсонийлик бурчимиз ҳисобланади. Фожеа қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор қилаётган, маънавий ва моддий кўмак кўрсатаётган юртдошларимизнинг борлиги эса қувонарли ҳол албатта.

         Жумладан, куни кеча Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ имом-хатиблар фожеа қурбонларининг оила аъзоларига таъзия изҳор қилишиб, уларнинг дардларига шерик бўлишган бўлди.

         Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳам фожеа қурбонларининг оила аъзоларига моддий кўмак кўрсатиш, уларнинг дардларига шерик бўлишлик асносида хонадонларига ташриф буюришиб, маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатмоқдалар. Анашундай хайрли тадбирлардан бири жорий йилнинг 25-январь куни Андижон вилоятининг Қорасув шаҳридаги икки хонадон, фожеа қурбонларининг оила аъзоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан ажратилган ҳар бир хонадон аҳлларига 1 миллион сўмдан пул маблағлари ва озиқ-овқат махсулотлари ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллги масъул ходимлари ва имом-хатиблар томонидан топширилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2339,2340,2341,2342,2343″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров