Йил якунлари бўйича йиғилиш

970

Жорий йилнинг 25-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатибларининг “2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширган ишлар юзасидан йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида Қуръон тиловати қилиниб, Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир бўлган фожеа қурбонларининг ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Йиғилишни ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров олиб борди ва ўтказди.

Йиғилишда нотиқлар томонидан кун тартибига қўйилган масалалар, яъни ўтган 2017 йил давомида вакиллик, масжидлар ва имом-хатиблар томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, 2018 йилда вакиллик ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар ҳамда бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириқлари эшитилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Андижон вилоятида Қўръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман ҳамда вилоят босқичларини юқори савияда, кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича қилиниши керак бўлган барча чора-тадбирлар хусусида келишиб олинди.

[su_custom_gallery source=”media: 2345,2346,2347,2348,2349,2350,2351,2352,2353″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров