Қуръони каримда: «Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир матоҳ, холос. Албатта, охират ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир» (Ғофир сураси, 39-оят), деб марҳамат қилган.

Дунёдаги мол-дунë, фарзанд, эр, хотин, мансаб каби нарсаларнинг бари вақтинчалик неъматлардир. Улардан бирортаси доимий эмас. Охират диёри эса: “Ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир” (Ғофир сураси, 39-оят). Яъни, инсонлар охират диёрида қарор топишади. У диëр абадийдир. Аммо дунё ўткинчи. Аллоҳ инсонга такдир қилган миқдорда ундан фойдалана олади. Дунё неъматлари жуда тез ўзгариши боис инсон улар билан ғурурланмаслиги зарур. Кун келиб киши фойдаланиб турган неъмат унинг қўлидан кетади, худди ундан бир муддат ҳам фойдаланмагандай бўлиб

колади. Шу боис дунëдан рихлат килишга ҳар он тайёр туриш лозим.

Дунёнинг ҳақиқатини унутмаслик лозим. Қўлга киритилган нарсалар қанчалик кўп бўлмасин, бир кун кетади. Асло давомли бўлмайди. Шу сабабли Аллоҳ таоло нима берса, унинг қадрига етиб, шукр ва такво килиш керак. Уларни Аллоҳ таоло рози бўладиган мақсадларга ишлатиш лозим.

Дунё неъматларининг энг афзали солиҳа аёл. Шунингдек, дунёнинг энг яхши неъмати, аёлга нисбатан, солиҳ эрдир. Солиҳа аёл қанчалик эрининг ҳақини адо этса, солиҳ эр ҳам аёлининг ҳақига риоя этади. Шу боис Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Качон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Йўқса, Ер юзида фитна ва катта фасод бўлади”, деганлар (Имом

Термизий ривояти).

Солиҳа аёл қандай бўлади? Уни Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай таърифлаганлар: “Аёл тўрт нарса – моли, насаби, жамоли ва дини учун уйланилади. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур” (Имом Бухорий ва Имом Муслим

ривояти). Диндорлик – аёл киши сифатланган энг яхшиу сифатдир. Шунинг учун энг яхши неъмат солиҳа аёлдир.

Саҳобалар Набий алайҳиссаломдан: «Ё

Расулуллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир, деб сўрашганда, у зот алайҳиссалом бундай жавоб берганлар: “Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани, қачон буйруқ

берса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани» (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Абдумутолиб домла Усмонов

Хўжаобод тумани “Гулистон”жоме масжиди имом-хатиби