Уламолар йиғилиши

1104

Жорий йилнинг 12-февраль кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида Республикада фаолият кўрсатаётган Вилоят бош имом-хатиблари, мадраса мудирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Д.Хошимов сўзга чиқиб, Республикамизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, келгусида қилиниши керак бўлган ишларда имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек йиғилишда хозирги кундаги ахборот алмашувлар, хусусан интернет тизими орқали аҳолига берилаётган хабар ва янгиликлар, интернет тизимидаги хуружлар, ижтимоий тармоқлардаги турли ҳил диний маълумотлар, халқни онгига таъсир ўтказаётган диний маълумотларга имом-хатиблар томонидан ўз вақтида раддиялар, илмий асосланган маълумотлар беришлари, имом-хатибларнинг инетрнет тизимидаги фаоллиги талаб даражасида эмаслиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги веб сайтларнинг ривожлантириш, уларга имом-хатиблар томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туркум маълумот ва мақолалар жойлаштиришни янада жадаллаштириш, веб сайтларга қўйилаётган илмий мақолаларни сифат ва савиясини янада яхшилаш тўғрисида маълумотлар берилди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида китоб нашр қилишликлик соддалаштириш, нашрга тез фурсатда тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида китобларни нашр қилишга тайёрлар бўйича маҳсус ҳайъат тузилганлиги, мазкур ҳайъатнинг вазифалари нималардан иборат эканлиги тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими, 

«Вақф» фонди Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров