Жиззаҳда илмий-амалий семинар

858

Жорий йилнинг 12-февраль куни диний соҳа ходимлари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошланган илмий-амалий семинарнинг иккинчи куни, яъни 13-февраль куни Жиззах вилоятидаги “Маърифатли” жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфти Усмонхон Алимов ҳазратлари, таниқли уламолар, вилоят бош имом-хатиблар ва тажрибали имомлар иштирок этди.

Семинарда муҳтарам Президентимиз бошчиликларида барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, мана шундай улуғвор ишлардан кўзланган асосий мақсад халқимизни рози қилиш ҳамда ёшларни динимизга муҳаббат ва она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш экани қайд этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари имом-хатиблар билан мулоқотда, ҳар бир имом-хатиб ўз устида мунтазам ишлаши, замон билан ҳамнафас яшаши, ижобий ўзгаришлар ва дин соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳақида тўхталдилар.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари имом-хатиблар халқ билан ишлашда нималарга эътибор қаратиши лозимлиги, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда имом-хатибларнинг вазифалари тўғрисида муҳим йўналишларни сўзлаб бердилар.

Шунингдек, Республикамиздаги қабристонлар ҳолати, уларни обод этишлик борасида имом-ҳатиблар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Семинарда сўзга чиққан вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров  Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида намуна сифатида қилинган 17 та қабристонлар, уларнинг ободончилигида нималарга эътибор қаратилганлиги ҳақида маълумотлар берди.

 

 

 

 

Жиззах вилояти Зомин туманидаги қабристонлардан бирини ҳудудлардаги бош имом-хатиблар андоза сифатида олишлари тавсия этилди.

Мазкур қабристондаги қабрлар бир хилда экани, усти лой сувоқ қилингани, йўлакларга чимлар ётқизилгани алоҳида таъкидланди.

Муҳтарам Президентимизнинг қабристонларни обод қилиш ва қабрларни оддий бўлишига эътибор қаратиш борасидаги тавсияларидан келиб чиқиб, республикамизда жойлашган мозорларни имкон қадар юқорида қайд этилган шаклда қилишга интилиш тавсия этилди.

Ташкил этилган илмий-амалий семинар бош имом-хатиблар учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлиб, айтилган йўналиш ва масалаларни келгусидаги фаолиятларида қўллашларини билдиришди.

Диний соҳа ходимларининг навбатдаги сайёр йиғилишини Самарқанд вилоятидаги давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан янги барпо этилган Ҳадис илми олий мактабида ўтказилишига келишилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими, 

«Вақф» фонди Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров