Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсинки гўзал ва бетакрор Андижонимизда бугун эрта тонгдан Рамазон ҳайити байрами шукуҳи кириб келди.
Эрта тонгдан барча юртдошларимиз ҳайит намозини адо этиш илинжида масжидларга ташриф буюрдилар. Ибодатлар ила қоим бўлиб, дуои-хайрлар қилдилар.
Андижонимизнинг дурдонаси бўлган “Бош” (Девонабой) жоме масжидида ҳам Рамазон ҳайити ҳар йилгиданда кўра файзли ўтди десак асло муболаға бўлмайди. Бунинг мисолини одамларнинг ёрқин юзларию-табассумларидан англаш қийин эмас албатта.
Ушбу хурсандчиликка хурсандчилик қўшиб вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳам ҳайит намозини Андижон шаҳрининг “Бош” (Девонабой) жоме масжидида адо этиб, гўзал мавъиза ила юртимиз, ҳалқимиз ҳаққига дуои-хайрларда бўлдилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизга ҳайит байрамини мубораклик айласин.
Вакиллик матбуот хизмати

Вакиллик матбуот хизматиВакиллик матбуот хизмати
Вакиллик матбуот хизмати