Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигида zoom платформаси орқали Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси М.Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров, шунингдек, Республикада фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа вакиллари, имом-хатиблар, Ислом билим юртлари ўқитувчи-мударрислари иштирок этди.
Йиғилишда кириб келаётган Рамазон ҳайити, Шаввол ҳилолини кузатиш бўйича Фатво ҳайъати томонидан амалга оширилаётган ишлар, Рамазон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва ижро интизоми бўйича ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Нотиқлар томонидан Рамазон ойи, ҳайит кунини белгилаш, Шаввол ҳилолини кузатиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилаётган бир қатор ишлар бўйича батафсил баёнотлар берилди.
Шунингдек, Рамазон ойи давомида диний соҳа ходимлар томонидан амалга оширилган хайрли ишлар тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга Республика бўйича фаолият кўрсатаётган барча масжидларда Рамазон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш ва ўтказиш, масжидлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда амалга ошириладигон ободонлаштириш ишлари, аҳоли томонидан зиёратгоҳ ва қабристонларда бизнинг эътиқодимизга зид амалларни қилмаслик, эътиқодимиз асоси, ҳанафий мазҳаби таълимотлари бўйича имом-хатибларимиз томонидан амалга ошириладигон тарғибот ишлари, масжидларда ташкил қилинадиган навбатчиликлар, амалга оширилган хайрия ишлари каби масалаларда топшириқ ва ҳисоботлар эшитилди.

Вакиллик матбуот хизмати