Рамазоннинг охирги даҳаларида эканмиз, ўтиб кетган икки даҳани сезмай қолдингизми?
      Демак, бу ойнинг хар бир соати, хар бир дақиқаси ғанимат, азизлар!

     Уч амал бор-ки сиздан кейин ортингиздан савоби бориб турса, қабрингизга нур бўлса, ким ҳам буни ҳоҳламайди дейсиз. Айниқса, Рамазондаги хар бир яхшиликка етмиш даража зиёда ажр берилса нима дейсиз?

    Ҳой биродар! Шошилинг! Олдин муаллим Зотдан ортимиздан савоби бориб туражак уч амални билиб олайлик!

قَالَ رَسُوَلُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثَةٍ، إِلَّا مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ» (رَوَاهُ الإِمَامُ مسلم).

яъни: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Инсон вафот этса ҳамма амали тўхтайди. Фақат ҳаётлик вақтида қилган учта амалининг савоби етиб туради. Улар: садақаи жория, фойдали илм, (ота-она ҳаққига) дуо қиладиган солиҳ фарзанд”

Имом Муслим ривояти

Ҳулоса қилсак:

1. Садақотларни кўпайтиринг!
2. Илм ўқинг ва амал қилинг!
3. Фарзандларни тарбиясини гўзал қилинг!

Аллоҳ таоло хар биримизга ушбу саодатни насиб айласин.

Абдурахмон домла Артиқов
Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом ҳатиби