ЗИНО- АХЛОҚИЙ РАЗОЛАТ

1272

 

Ҳақ таъоло  бошқа  махлуқотлар қатори инсон наслини яратар экан ,уларни ўзига итоат этишга , амрига бўйсунишга , яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга буюради. Азиз    ва мукаррам инсон фақат  эзгу ишлар, солих амаллар қилиши, Аллох ва Расулуллох (с.а.в) қайтарган ишлардан қайтишлиги лозим. Ана шундай улкан ишлардан бири маҳрамсиз бўлган бир эркак ва аёлни  зино қилишидир. Аллоҳ таъоло таврот, инжил, забур, қуръоннинг жуда кўп оятларида зинони ҳаром қилди. Чунки у энг оғир гуноҳдир.”Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузукликдир ва енг ёмон йўлдир”(Ал-Исро сураси 32-оят), деб Ҳақ таъоло сизу-бизларни ушбу оғир гуноҳдан қайтармоқда. Саҳобаларнинг баъзиларидан ривоят қилинади, зинодан сақланинглар! Чунки зинода 6 хислат бор, учтаси дунёда, учтаси оҳиратда. Бу дунёдагиси ризқидан бараканинг кетишлиги, яхшиликлардан махрум бўлиши, инсонларни қалбида ғазаб уйғотиши, оҳиратда эса: Аллоҳни ғазабига учраши, ҳисобини қийин бўлиши, дўзаҳга доҳил бўлиши. Бир инсонни нафс кўйига кириб, қилган гунохи туфайли хонадонидаги ахли-аёлини жабр кўришига ва болаларини хам бедаво дардга йўлиқишига сабаб бўлмоқда. Чунки гунох билан бирга О.И.Т.С. касалини юқтириб, ундан оиласига ўтиб, туғилган болага хам ушбу касаллик ўтади. Бир оилада хаммаси бедаво дардга йўлиқмоқда.

Ривоят қилишларича, шайтон қўшинларини ер юзига юбора туриб:”Қайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман”, дейди. Улар енг фитнакарроғи, шайтонга енг яқини бўлади ва унинг олдига келиб:” Фалончини васваса қилаверган эдим, оҳири хотинини талоқ қилди” дейди.Шайтон: “ҳеч иш қилмабсан , у яқинда бошқасига уйланиб олади”, дейди.Сўнг бошқаси келиб: фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни биродари билан уриштириб қўйдим”, деганида, у “ҳеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади”,дейди. Сўнгра бошқаси келиб:”Фалончини тинмай васваса қилган эдим , оҳири у зино қилди”,дейди. Шайтон:” жуда зўр иш қилибсан “, деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради. Шайтон ва қўшинларининг ёмонлигидан Аллох сақласин.

Избоскан туман “Бобур” жоме масжиди имом-хатиби А.Сатторов