Жаннатга кирмайди . . .

730

Мусулмон инсоннинг олий фазилатларидан бири – қариндошлар билан алоқани мустахкамлашдир. Чунки Пайғанбаримизга с.а.в саҳобалар қариндошларидан шикоят қилишганида, у зот: “Улар ёмонлик қилишса ҳам, сизлар яхшилик қилаверинг”, деб буюрганлар.
Қуръони каримда: “Эй одамлар! Сизларни бир жон (одам ) дан яратган ва ундан жуфти (ҳавво) ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббиларингдан қўрқинглар! Шунингдек, ўрталарингдаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқани узиш) дан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир.” (Нисо, 1).
Ҳадиси шарифларда бирида қариндошлардан алоқани узганлар жаннатга кирмаслиги айтилган. Жумладан бир ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в шундай деганлар. “ Қариндошлардан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доими борди – келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндошнинг холидан хабар олишдир ” (Бухорий ва Муслим ривояти ).
Юқоридаги оят ва хадисларни тушунган холда мусулмон одам яхшиликни биринчи бўлиб қариндошлардан бошлайди. Қолаверса қариндошга яхшилик қилиб улар билан алоқани мустаҳкамлаган инсонни ризқи кенг, умри узун бўлиши ҳақида ҳам бир қанча ҳадислар ворид бўлган.
Илоҳим инсонлар орасида қариндошлик ришталари узулмасин.

Миркомил домла Ботиров – Булоқбоши тумани бош имом-хатиби