ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ЭКСТРЕМИЗМ ТУШУНЧАЛАРИ

491

Тинчлик ва осойишталик улуғ неъмат. Унинг шукронаси бизларга вожиб. Шукрона тилдагина эмас, амалда ҳам бўлиши лозим. Амалда шукрона қилишнинг ҳам жабҳалар бор. Улардан бири ва муҳими – фарзандлар тарбияида тинчлик ва осойишталикнинг қадрини тушунтириш, унинг акси ўлароқ фасод ва бузғунчиликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш, уларга эргашмаслик учун уларнинг кирдикорларини фош қилишдир.
Қурoни кaрим тaълимoти бутун инcoниятни ocудa вa фaрoвoн ҳaёт кeчиришгa чoрлaйди. Aллoҳ тaoлo Қурoни кaримнинг бир қанча оятларида, жумладан Аъроф сурасида мaрҳaмaт қилaди:
وَلاَ تَعْثَوْا فِي الأَرْضِ مُفْسِدِينَ *
“Ердa бузғунчилик билaн ҳaрaкaт қилмaнглaр!”
Ocoйиштa ҳaётнинг зидди бўлгaн бузғунчилик бaрчa муқaддac илoҳий китoблaрдa ҳaм қoрaлaнaди.
Пaйғaмбaримиз саллаллоху алайҳи ва саллам aйтaдилaр:
“Икки хислат бoрки, ундaн афзалроқ нарса йўқдир – Aллoҳгa иймoн кeлтириш ва инcoнлaргa яxшилик қилиш. дeдилaр. Икки хислат бoрки, ундaн ёмoнрoқ нарса йўқдир – Aллoҳгa ширк кeлтириш ва инcoнлaргa зиён еткaзиш”.
Муҳтарам Президентимиз ўз нутқида шундай деган:
“Бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий масала бўлиб турибди”. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан)
Aгaр oтa-oнa фaрзaндигa ниcбaтaн юриш-туришидa, ҳaр ҳил бузғунчи ғoялaр, экcтримиcтик кучлaр aлдoвлaригa aлдaнмacлиги йўлидa лoқaйдлик ва бeпaрвoлик қилмacaлaр, aлбaттa aнa шу oтa-oнa юртимизни янaдa гуллaб яшнaши, oилaлaримиз янaдa oбoд, турмушимиз ocудa бўлиши йўлидa ўз ҳиccaлaрини қўшгaн бўлaрди.
Абу ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир туғилгувчи борки, у фитратда туғилади. Сўнг ота-онаси уни яҳудийлаштиради ёки насронийлаштиради, ёҳуд мажусийлаштиради. (Бухорий ривояти)
Айтишимиз мумкинки, ёшлар тарбиясидаги энг катта хато уларни ўз вақтида назорат қилмаслик, ва бузғунчи ғоялар ҳақида тушнча бермаслик. Биз агар ғафлатда қолар эканмиз, турли оқим вакиллари ўзларининг нақшинкор ва ёшларни чалғитиш учун усталик билан ўйлаб топган даъватлари билан ўзларига оғдириб олишлари ҳеч гап эмас.
Айнан экстремизм ҳақида аввало ўзимиз билишимиз керакки, экстремистик ва террористик ташкилотларга янги аъзоларнинг қўшилиши, кўпинча, динга киритиш, қабул қилишдек шаклу шамойил касб этади ҳамда бир қанча танлов ва синов босқичларини ўз ичига олади. Экстремистик ҳаракатларнинг энг қуйи табақаси кўпинча сиёсий тусга эга бўлмаган, майда зўрлик ва жиноятлар содир этадиган унсурлар билан боғлиқ бўлади.
Бундай зўрликнинг сиёсийлаштирилиши терроризм томон қўйилган биринчи қадам бўлади. Ўз доирасига янги кимсаларни тортар экан, террорчилик гуруҳи ёки унинг раҳбарияти сўзсиз буйсунишни ва «иш»га мутаассибона садоқатни талаб қилади. Кейинроқ эса ёлланувчилар «ҳамма нарсани билувчи» ва уларга йўлбошчилик қилувчи сарбонга дуч келадилар.
Ана шундай алдовларга илиниб қолмасликлари учун ҳар бир дамни ғанимат билишмиз зарур.

Сулаймонов Абубакр

Марҳамат тумани

“Марҳамат”

жоме масжиди имом-хатиби