“Етарди” Муҳаммад с.а.в.га

1099

Чексиз берган саломларимга

Бир марта алик ҳам етарди,

Сизга бағишланган каломларимга

Тушимга кирсангиз етарди.

Бир кам дунё шудир камим бор

Дийдорингиз қалбим кемтарди,

Эшитгин эй Раббим нолам бор

Хаёлда кўрсатсанг етарди.

Минг марта севганим билан ҳам

Бир марта севилсам етарди,

Соғинчдан кўзларим бўлди нам

Умматим десангиз етарди.

Кўзларим йўлизда интизор

Дардларим осмонга етарди,

Тушимга кирсангиз умирбод

Севиниб яшашга етарди.

Даврим орқага қайтса такрор

Лабларим қўлингиз ўпарди,

Қалбимда ўтли бир севги бор

Икки дунёимга ҳам етарди.

 

Моҳларойим Каримова

Андижон шаҳар.