Яхшилик ва тақво йўлида хамкорлик қилинг

1499

Юртбошимиз томонидан 2019 йил “Фаол инавестицийялар ва ижтимоий ривожланиш йили”-деб номланди.  Бугун кунда  юртимизда ҳукум сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкинчилик Яратганнинг биз бандаларга кўрсатаётган чексиз раҳматидур. Зотан, мўмин банда  ҳар бир кунини, ёинки ҳар бир сониясини ўзгаларга яхшилик қилишга, ўксикларнинг кўнглини қўтаришга, ҳожатбарорларни ҳожатини раво қилишда сайъ-ҳаракатида бўлмоғи улкан саодатдир. Аллоҳ таоло  Қуръони каримда биз мўминларга хитоб қилиб бундай дейди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида сураси 2-оят)

Ҳазрати Пайғамбармиз с.а.в биз умматларга, Бир кишини уловга минишида ёрдам беришинг яхшилик эҳсондур. Бир кишига очиқ юз ила табассум билан яхши сўз айтишинг ҳам яхшиликдур, одамларга азият берадиган нарсани йўлдан олиб ташлашинг яхшиликдур. Икки кишини ўртасида адолат билан ислоҳ қилишинг яхшиликдур, моддий ёрдамга муҳтож оилага муруват қилишинг ҳам сен учун яхшиликдур – деганлар.

Пайғамбаримиз с.а.в.ни бундай таълимларини саҳобаи-киромлар   тану  жонлари  билан қабул қилишиб, унга  чиройли  амал  қилишган. Пайғамбармиз с.а.в замонларида бўлган бир воқеа бунга мисол бўлаолади.

Бир куни саҳобалар ўртасида бир қўй сўйилди. Шу қўйни калла  пайчағини  бир  мухтож саҳобий хонадонига  ҳадя қилиш ниятида  сахобий хонадони чақирилиб, ушбу ҳадяни берилди, лекин саҳобий биздан кейинги қўшнимиз биздан кўра бунга мухтожроқ ҳадяни ўша оилага беринглар деб ҳадяни қайтардилар. Саҳобалар кейинги  хонадонни чақиришиб ҳадяни беришса, хонадон эгаси кейинги қўшнимиз биздан кўра мухтожроқ илтимос ҳадяни ўша оилага беринглар деган жавобни берди. Шу тариқа ўша ҳадя еттита хонадонни айланиб ўша биринчи хонадонга  келиб тўхтади. Хонадон соҳиби ноиложлик билан кўзида ёш билан ҳадяни қабул қилдилар. Чунки, ҳақиқатда ўша хонадон соҳиблари бир неча кундан бери туз тотишмаган эди. Лекин ўзлари мухтож бўлса ҳам ўзгаларни ўйлади, бу эса  Пайғамбаримиз с.а.в.нинг: “Кимки жон берар чоғида шаҳодат калимасини тилига жорий бўлиб, мўмин ҳолатда  жон таслим қилишликни  хоҳласа,  ўзига  раво  кўрган нарсани мўмин биродарига ҳам раво қўрсин, ўзига раво  қўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрмасин!” деган таълимотларини  меваси эди.

Ҳа азизлар, саҳобалар ана шундай  гўзал  амалларни  ҳаётида татбиқ қилган инсонлар эдилар.

Андижон шаҳар “Мирпўстин ота” жоме

масжиди имом-хатиби Ботирали домла Фахриддинов