Ярим йиллик сарҳисоб кўзгуси

1052

[su_custom_gallery source=”media: 687,688,689″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан сўнг кўплаб ютуқлар қаторида диний соҳада ҳам бир қанча салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, ислом билим юртларининг фаолияти учун улкан имкониятлар яратилди. Ушбу ислом билим юртларида ҳам баркамол авлод тарбияси, унинг манфаатларини таъминлаш масаласи устувор аҳамият касб этди. Баркамол авлод – жамият тараққиётининг асосидир. Шу боис юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ, ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мана шундай баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган илм масканлари қаторида Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг ҳам ўз ўрни бор.

Билим юртида иқтидорли ёшларни маънавий қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда моддий жиҳатдан ҳам рағбатлантириш мақсадида билим юртида махсус стипендиялар жорий этилган. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида Республика миқёсидаги ягона фан олимпиадаси, анъанавий қорилар мусобақаси, баркамол авлод спорт мусобақаси ва бошқа мусобақалар ташкил этилиши ҳамда мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларни моддий рағбатлантириш ишлари намунали йўлга қўйилгани ҳам иқтидорли ёшлар келажагига берилган юксак эътиборнинг яққол мисолидир.

Жорий йилнинг 30-январидан 4-февралига қадар Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2016-2017 ўқув йили учун ўқув жараёни жадвали асосида 1-ярим йиллик якуний назоратлари бўлиб ўтди. Билим юртида жами 105 нафар талаба таҳсил олиб, шулардан 1-ярим йил якуний назорати натижасида 4 нафар талаба барча фанларни тўлиқ 86-100 “аъло” баҳога, 72 нафар талаба 86-100 (аъло), 71-85 (яхши) ва фақат 71-85 (яхши) баҳо, 29 нафар талаба 55-70 “қониқарли” ва аралаш баҳолар билан баҳоландилар.

Билим юртида барча фанларни “аъло” баҳоларга ўзлаштириб, ўзининг намунавий хулқи билан барчага ўрнак бўлиб, “Имом Бухорий” номли (60%лик) махсус стипендияга 4-курс 63-гуруҳ талабаси Каримов Шерзоджон, “Эшон Бобохон” номли (35 %лик) махсус стипендияга 2-курс 66-гуруҳ талабаси Хабибуллаев Акмалхон ва 1-курс 68-гуруҳ талабаси Хурбоев Зохиджон, “Зиёвуддин қори” номли (25%лик) махсус стипендияга 4-курс 63-гуруҳ талабаси Солиев Элёрбек ва 3-курс 64-гуруҳ талабаси Қобулов Оятиллоҳ, (30%лик) махсус стипендияга 4-курс 62-гуруҳ талабаси Бурхонов Фазлиддин ва 3-курс 64-гуруҳ талабаси Юнусов Отабек, (20%лик) махсус стипендияга 3-курс 65-гуруҳ талабаси Турғунов Анваржон, (10%лик) махсус стипендияга 4-курс 63-гуруҳ талабаси Абдуллаев Олимжон ва 4-курс 62-гуруҳ талабаси Нормирзаев Хайдаралилар лойиқ деб топилдилар.

 

Cаййид Мухйиддин махдум

ўрта махсус ислом билим юрти

ўқув ишлари бўйича мудир муовини в.б

Рустамжон Маҳмудов