НАВОИЙ – БУЮК МУТАФАККИР ШОИР

1035

[su_custom_gallery source=”media: 682,683,684″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

9 февраль куни билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб бориш, буюк алломаларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиб боришини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 2017 йилднинг 3 январь куни тасдиқланган тадбирлар режаси 7-банди ва ушбу режа асосида ишлаб чиқилган билим юртининг ички режаси 1-банди ижросини таъминлаш ҳамда билим юртида Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллик таваллуди муносабати билан билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида “Навоий – буюк мутафаккир шоир” мавзусида бадиий-ижодий кеча ташкил қилинди. Тадбирда билим юртининг мударрис ва талабалари ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат Университети магистранти, билим юрти она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ў.Мадумаров иштирок этди. Тадбирни билим юрти мудири Н.Қодиров кириш сўзи билан очиб, бугун, айтиб ўтган сўзлари ва ёзиб қолдирган ғазалу байтлари хақида гапириладиган комил инсон ва мукаммал шаҳслардан бири бўлган ҳазрат Навоийнинг асарларидаги инсон умри, унинг мазмун-моҳияти ҳақидаги фикрлар шоирнинг вақт ўтишига нисбатан ўта таъсирчан бўлётгани, турли тимсолу ташбеҳлар, рамзу ишоратлар воситасида ифодаланган бу мавзуларнинг Навоий асарларидаги талқинини ўрганиш, шоир шахсининг яқиндан таниш, унинг руҳий оламига яқинлашиш имконини бериши, бу эса шоир асарлари мазмун моҳиятини тўғри тушунишга йўл очишини айтиб ўтди. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб Навоий ҳазратларини хотирлаш ва у зотнинг шахсини яқиндан таниш мақсадида тадбир ташкил қилишда барча талабалар бирдек ҳаракат қилганлиги учун барчаларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Тадбир давомида сўз олган Андижон Давлат Университети магистранти, билим юрти она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ў.Мадумаров ўз нуқтида асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлган бу зот Ҳиротда туғилиб, шу ерда умрининг асосий қисмини ўтказгани, Навоийнинг отаси Ғиёсиддин Баҳодир темурийлар хонадонига яқин бўлгани, Навоийда шеър завқи ва истеъдоди эрта уйғонгани, болаликдаёқ Фаридиддин Атторнинг “Мантиқут-тайр” асарини ёд олгани, Шарафиддин Али Яздий назарига тушгани, Мавлоно Лутфий ёш шоир истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонгани,  Ҳусайн Бойқаро Хуросон тахтига ўтиргач Навоий ҳаёти ва ижодида янги босқич бошлангани, 1469 йилда муҳрдорлик мансабига, 1472 йилда вазирлик ва 1487 йилда Астробод ҳокимлигига тайинланиши. 1480-1500 йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан бир неча масжид, мадраса, кўприклар қурдиргани, Ҳусайн Бойқаронинг Алишер Навоийга “муқарраби ҳазрати султоний” (“султон ҳазратларининг энг яқин кишиси”) деган унвонни бергани хақида гапириб берди. Навоий ғазалларида инсоний муҳаббат, илоҳий ишқ билан уйғун ҳолда улуғланиб, “мажоз – ҳақиқат кўприги” ақидасига амал қилингани, Алишер Навоий шеъриятидаги зоҳирий маъно янгиликлари билан бирга ботиний сифатларни ҳам ўргангандагина уларни идрок этишга эришиш мумкинлиниги айтиб, Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси “Ҳамса” асари экани, шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ “Ҳамса” яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб бергани ҳақида гапириб, “Ҳамса” таркибига “Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлар кириши ҳақидаги маълумотларни бериб ўтди. Шунингдек, Ў.Мадумаров ўз сўзини давом эттириб билим юртида гуруҳлар ўртасида жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари “Навоий ҳаёти ва ижоди” мавзусида рефератлар танлови қилинганлиги, ушбу ўтказилган танлов учун барча гуруҳлар бугун эрталабки соат 10-00 га қадар биттадан рефератлар тайёрлаб топширганлигини, ушбу рефератларни тадбир бошлангангача билим юрти мударрислари Б.Азамов ва А.Мелибоевлар билан бирга ўрганиб чиққанлигини ва Навоий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодини ёритиб беришда бошқа гуруҳларга нисбатан чуқурроқ ёндошганлги учун 4-курс 63-гуруҳ талабаларини ғолиб деб топиш таклифини билдирди. Ғолиблар билим юрти маъмуриятининг эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Саййид Мухйиддин махдум

ўрта махсус ислом

билим юрти ходими

Искандар Закиров