ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ Н.ХОЛИҚНАЗАРОВНИНГ “САЙЙИД МУҲЙИДДИН МАХДУМ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

1209

2017 йилнинг 23 март куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ташриф буюрди. Ташриф чоғида Н.Холиқназаровга билим юрти мудири М.Алимов ва ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудовлар ҳамроҳлик қилди. Н.Холиқназаровнинг билим юртига ташриф вақти Пешин намозига тўғри келганлиги учун билим юрти талабалар амалиёт ўтказиш жойи, масжид биносида жамланган билим юртининг барча мударрис, ходим ва талабалари билан бирга намозни адо этди. Намоздан сўнг билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудов сўз олиб Андижон вилояти бош имом-хатиби Н.Холиқназаровнинг билим юртимизга ташрифидан билим юртининг барча мударрис ва талабалари мамнун эканлигини билдириб, ушбу фурсатдан фойдаланган ҳолда билим юртимизда таҳсил олаётган талабаларга ўзларининг панд ва насиҳатлари ҳамда дуоларини олиш илинжида эканлигини билдириб ўтди ва сўзни Н.Холиқназаровга берди.

[su_custom_gallery source=”media: 789,790,791,792,793,794″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Н.Холиқназаров ўз нутқи аввалида барча мударрис ва талабаларни юртимизда кезиб юрган “Наврўз” умумхалқ байрами билан муборакбод этган ҳолда барчаларига соғлик-саломатлик, ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади. Н.Холиқназаров ўз сўзида давом этиб аввало суҳбат аввалида ушбу эълонни талабаларга расман таништириб қўйишлигини лозим топганлигини яъни, 22 март куни билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири А.Дўсматов, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ш.Г.Турсунов ташриф буюрганлигини, билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида билим юртининг барча мударрис ходимлари иштирокида бўлиб ўтганган йиғилишда 18 март куни билим юртида кўп йилдан буён мудирлик вазифасини бажариб келган устоз домла Нурилло Қодировнинг аризасига асосан вазифасидан озод қилиниб ўрнига узоқ йиллик имомлик тажрибасига эга ҳамда бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатиб келган Алимов Мирзомақсуд Хатамбековични Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасига тайинланганлиги айтиб ўтди ва мудир М.Алимовнинг ҳозирги кунга қадар бўлган меҳнат фаолияти, кўп йиллик тажрибаси ҳақида маълумот бериб ўтди.

Н.Холиқназаров ўз нутқида давом этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасаларида талабалар ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапирар экан ушбу “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртини мисоли тариқасида ушбу жойда яратилган бир қанча қулайликлар, бўлаётган ободонлашириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида тўҳталиб ўтар экан ушбу яратилаётган шароитлардан Сиз ёшлар унумли фойдаланиб, ҳар бир ўтаётган вақтингизни ардоқлаган ҳолда ўқишдан, ўрганишдан тўхтамаслигингиз керак деб, келажакда юртимиз равнақи учун ҳизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб етишиб чиқишларингизни, шунингдек, толиби илм деган номга лойиқ ва доимий сазовор бўлиб юришингизни тилайман деб айтиб ўтди. Нотиқ ўз сўзини Аллоҳнинг баракотлари юртимизга ҳар галгидан-да зиёдароқ ёғилиб туришини ҳамда юрт элимиз тинчлигини, доимо осмонимиз мусаффо бўлишини ҳамда билим юртида фаолият кўрсатаётган мударрис-ходимларнинг оилаларига тинчлик хотиржамлик, талаба ёшларга барокатли ва фойда илм сўраб қилинган ҳолда билим юртининг янги мудири М.Алимовнинг ушбу масъулиятли ва шу билан бир қаторда шарафли бўлган вазифани бажаришда Аллоҳдан куч-қувват тилаган ҳолда дуо билан тугатди.

[su_custom_gallery source=”media: 795,796,797,798″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилоятидаги вакиллиги