Имом-хатиблар Профилактика тадбирларида

923

Профилактика куни муносабати билан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ўтказилмоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Лекин ғоялар кураши авж олган XXI асрда дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб муаммолар юзага келаётгани, кишиларнинг осуда ҳаётини издан чиқаришга қаратилган янги шаклдаги таҳдидларнинг кун сайин пайдо бўлаётгани ва бунинг натижасида бузғунчи ғояларнинг мафкура майдонини қуршаб олишга ҳаракат қилаётгани барчамиздан огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этмоқда. Шундай экан, юрт тинчлиги, бирдамлиги ва соғлом муҳитни қарор топтириш учун одамларда энг аввало, дахлдорлик, ён-атрофдаги нохушликларга бепарво бўлмаслик ҳиссини кучайтириш даркор.

Юртимизда хусусан, вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида профилактика кунларида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар аҳоли билан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, ўқувчилар билан эса таълим муассасаларида илм-маърифатга рағбат, инсоннинг маънавий комиллиги, диний ақидапарастлик, одам савдоси, ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби масалаларда фаол тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Жумладан, Олтинкўл туманидаги 9-умумтаълим мактабида Профилактика куни муносабати билан ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбати  ўтказилди. Тадбирда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туман бош имом-хатиби М.Тўрақулов иштирок этди. Туман бош имом-хатиби М.Тўрақулов “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” ва “Ботил оқимларнинг ғоявий илдизлари” мавзуларида маъруза қилиб берди.

[su_custom_gallery source=”media: 802,803,804,805,806,807″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунингдек, бошқа бир қанача туманларда имом-хатиблар иштирокида қуйидаги тадбирлар ўтказилди.

Асака туманидаги “Мирзаҳолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби М.Хожиев 46-умумий ўрта таълим мактабида “Хуқуқбузарликларни ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзузасида:

[su_custom_gallery source=”media: 808,809″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Пахтаобод туманидаги “Кўктўнли ота” масжиди имом-хатиби М.Қўчқоров Кўктўнли МФЙда профилактика тадбирларида қатнашди.

[su_custom_gallery source=”media: 810,811″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон вилоят вакиллиги