Хозирда Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган масжидларда жуда кўплаб хайрли ишлар, қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Анашундай хайрли ишларни Шаҳрихон туманидаги “Боистон” жоме масжидида ҳам кўришимиз мумкин.

Вилоят бош имом хатиби Мирзамақсуд домла Алимов жума намозини ӯқиб бӯлгач, “Боистон” жоме масжидининг янгидан бунёд этилаётган биносини ва тахоратхона қурилиши ишлари билан яқиндан танишиб, ўзининг бир қатор кўрсатма ва тавсияларини бердилар ҳамда ушбу хайирли ишга хисса қўшаётганларнинг хаққига дуо хайрлар қилди

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari