Ўзаро ҳамдўстлик ришталари

1396

Хабарингиз бор бу йил ҳам Исломнинг бешинчи рукни бўлган Муборак Ҳаж ибодатини адо этишлик учун қанчадан қанча элат ва миллатлар Макка шаҳрида бир жойда, бир маконда ҳаж ибодатини адо этдилар.
Ушбу улуғ ибодатни эса миллатидан, ирқидан қатъий назар барча дунё мусулмонлари ўзаро ҳамдўстлик, диндошлик ришталари ила бир хил либосда, оппоқ эҳромларда адо этдилар. Шу жумладан бизнинг Ўрта Осиё мусулмонлари ҳам.
Бу йилги ҳаж мавсуми ўзгача ўтди десак асло муболаға бўлмайди. Зеро, бу йилги ҳаж мавсумида юртимизнинг ҳаж делегацияси қанчадан қанча ҳамдўстлик ва ҳамкорлик учрашувларини ўтказмоқдалар.
Жумладан, жорий йилги ҳаж ибодатлари олдидан Қозоғистон мусулмонлари идорасининг таклифига биноан қозоқ биродарлар томонидан ўтказилган анжуманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Дилшодбек Бобожонов ва ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқуловлар иштирок этди. Учрашувда Қозоғистонлик ҳожиларга устоз Нуриддин домла томонидан Ҳаж ибодати фазилатлари ва ҳамдўстлик ришталари тўғрисида маъруза қилди.

ӮМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати. Макка шаҳри.