Умуман сув ичмайдиган ҳайвон

1571

وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ

«…барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!» (Анбиё сураси, 30 – оят)

Демак, бу дунёдаги ҳамма нарса тирик бўлиши учун сувга эҳтиёжи бор экан. Усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмас экан. Ва бу барча мавжудотларга бирдек тегишли хусусият экан. Ушбу раббоний ҳикматдан ер юзасидаги ҳеч бир тирик жонзот истисно қилинмайди. Лекин олимларнинг муттасил олиб борган тадқиқотлари натижасида умуман сув ичмайдиган ҳайвон борлигини аниқланди. Энг қизиғи, у сув ичса ўлиб қолади.

Келинг, сиз билан бирга мана шу ҳайвон ҳақида танишамиз. У қуруқлик кенгурусидир. (Баъзилар уни саҳро кенгуруси, деб ҳам атайди). Унинг ватани Австралия саҳролари ҳисобланади. Вазни 60-70 кг келадиган бу қаҳрамонимиз саҳрода яшасада умуман сув ичмайди. Олимларнинг текширувлари шуни кўрсатмоқдаки, бу турдаги кенгурулар қуруқ умуман суви йўқ дуккакли донларни еб ҳаёт кечиради.

Қизиқ, бу жонивор сув ҳам ичмаса, озуқасида ҳам сув бўлмаса, қандай яшаши мумкин?! Тадқиқодчи олимлар айтадики, унинг ҳазм қилиш аъзосидан H – водород, нафас олиш аъзосидан эса O – кислород ажраб чиқади. Маълумки, сув H2O – водород оксиди (11,19%) ва кислород (88,81%)дан таркиб топади. Ички жиҳозларда ҳосил бўладиган сув туфайли бу турдаги кенгуру умуман сувга эҳтиёж сезмайди. Субҳаналлоҳ!

وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ

«…барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?!»

Шу нуқтаи назардан қаралганда, ояти каримага мос равишда барча тирик мавжудотлар қатори биз сўз юритган ҳайвон ҳам сув билан ҳаёт экан!

 Араб тилидан Равшанбек домла Ўринбоев таржимаси

Андижон шаҳар “Ҳазрати Билол” жоме масжиди имом-хатиби