Тинчлик неъмати

558

Ҳикоят: Олдинги замонларнинг бирида Аллоҳ таоло бир пайғамбарга ваҳий юбориб дебди: "Фалончи икки умматингга бориб айт (улар иккаласи эру хотин экан) бундан кейин улар 60 йил яшайдилар. Шу қолган ярми умрини фароғатда, ярмини машаққатда ўтказишади. Улар танлашсин аввал машаққатни танлашадими ёки фароғатними"? Шунда пайғамбар бориб ўша эру хотинга илоҳий ҳукмни айтиб берибди ва танлаш ихтиёрини ҳам тушунтириб берибди. Эри хотинига маслаҳат солибди: Хотин, аввал машаққатни танлайлик, чунки ҳозир бизлар ёшмиз ҳар қандай машаққатни кўтара оламиз, эрта қариганимизда мазза қилиб кейин фароғатда яшаймиз" дебди. Хотини: "Йўқ, аввал енгилликда яшайлик, чунки хайрлик ишлар қилиб қоламиз, кейин қолган умримизда қариндошлар, қўни қўшнилар ёрдам бериб қолар" дебди. Хуллас эр хотинни гапига рози бўлибди. Улар аввал осон ҳаётни танлашибди. Шундай қилиб уларга Аллоҳ таоло аввал енгил ҳаётни насиб қилибди. Ҳар куни хотини эрига: "Дадаси туринг энди қолган умримизнинг 30 йили фароғат эканлигини биламиз", шунинг учун шукронасини қилайлик. Қаранг-ки машаққатда шукронасини адо қила олмаймиз", деб шукрларини адо қилиб келдилар. 30 йилнинг охирги куни яқинлашганида эр хотинига:" Хотин, энди бундан буёғи фақат машаққат бўлади, деб насиҳат қилди. Эртаси куни, яъни машаққатлик умрнинг аввалги куни ҳам аввалгидай осйишта ўтди. Шундай қилиб ойлар ўтди йиллар ўтди аввалгидек фароғатда кечяпти, эру хотин бориб пайғамбардан сўрашибди: "Ахир бизларни қолган ярим умримизни Аллоҳ таоло машаққатлик қилиши керак эди-ку, нима учун яна аввалгидек ўтяпти ёки бизлар санада адашдикми"? Пайғамбар икки ракъат намоз ўқиб, Парвардигордан илтижо қилиб сўрабди. Шунда Аллоҳ таоло пайғамбарига ваҳий юбориб: "Улар фароғатдаги умрида ҳар куни шукр қилишди, шунинг учун Мен уларнинг қолган умрини ҳам фароғатлик қилиб қўйдим." Кими-ки, Менга шукр қилса неъматимни зиёда қиламан"; деб марҳамат қилибди.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”.

Дарҳақиқат, дунёдаги мана шу икки неъматга етадигани йўқ. Чунки, анвор-анвор егуликларни олиб келинг, аммо тишингиз қаттиқ оғриб турса, шу пайтда бошқа нарса ёки неъмат кўзингизга кўринадими? Ё қўлингиз синиб турган пайтда ёки қон босимингиз ё иситма чиқиб турса 100 миллиён сўмлик иш бор. Келинг даромад зўр деса ҳам ярамайсиз. Ўша пайтда ўзингиз билан ўзингиз оворасиз. Ҳозирги давримизда ҳам 100 дан ошиқ давлатларда тарқалган”Коронавирус” касаллиги оқибатида қанча одамлар беморликдан азият чекяпти. Бўлмаса боши касалликдан чиқмаган бемордан сўранг, энг бахтли инсон ким деб. Уруш, нотинч давлатлардаги фуқаролар бутун бошли уйларини ташлаб ўзга юртлардан бошпана излаб сарсон-саргардон.
Мана шундай нотинчлилик бўлиб турганда кимнинг кўнглига кўнгилхушлик ёки бошқа неъматлар кўзига кўринади.

Шунинг учун ушбу икки неъматга муяссар бўлиб турган ҳар бир банда дунёдаги энг бахтли инсондир.

Ботирхон Фахриддинов

Андижон шаҳар

“Мирпўстин ота”

жоме масжиди имом-хатиби