“Тарихий нутқ ва ҳаётий ташаббуслар” мақоласини ўрганиб

779

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жанобларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 19-сентябрь кун Америка Қўшма Штатлари Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нуқти юзасидан жорий йилнинг 21-сентябрь куни “Ўзбекистон овози” ижтимоий-сиёсий газетасининг “uzbekistonovozi.uz” сайтида “Тарихий нутқ ва ҳаётий ташаббуслар” мавзусида ёритиб берилган фикрларини Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабаларига етказиш мақсадида барча гуруҳларда суҳбатлар ташкил қилинди.

Суҳбат давомида хар бир гуруҳга махсус бириктирилган мударрислар томонидан Муҳтарам Президентимизнинг БМТнинг 72-сессиясида юқори минбарда туриб нафақат мамлакатимиздаги, балки бутун дунёда ўта долзарб бўлиб турган глобал масалаларга эътибор қаратилгани, энг муҳими муаммолар ечими бўйича аниқ ҳаётий таклифлар билдирилгани сессия иштирокчилари томонидан якдиллик билан қўллаб-қуватлангани, бу тарихий нутқда ислом маърифати масаласи кўпчиликни ўзига жалб эта олганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Сессиядан сўнг муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқларига турли давлатларнинг раҳбарлари томонидан билдирилган фикрлари оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилганлигини айтиб ўтдилар.

Суҳбат давомида Нотиқлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жанобларининг 2017 йилнинг 21 сентябрь куни “Ўзбекистон овози” ижтимоий-сиёсий газетасининг “uzbekistonovozi.uz” сайтида “Тарихий нутқ ва ҳаётий ташаббуслар” мавзусида ёритиб берилган фикрларини тўлиқ ўқиб эшиттирдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1814,1815,1816,1817,1818,1819,1820″ limit=”7″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон Исроилов