Талабаларнинг ЁХБ ходимлари билан учрашуви

909

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимининг топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртини 2017-2018 ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, кўрсатилган муддатларда белгиланган бандлар ижросини таъминлашлик мақсадида бир қатор ишлар амалга  оширилди.

Жумладан, ушбу чора-тадбирлар режасининг 6-банди ижроси ҳамда билим юртида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишни таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 26 сентябрь куни Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ 2-Ҳарбийлаштирилган қисм бошлиғи капитан Темурбек Турдалиев бошчилигидаги гуруҳ ҳамда Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ инспектори сержант Юлдашев Камолиддинларни таклиф қилган ҳолда билим юрти мударрис, ходим ва талабалар иштирокида суҳбат ташкил қилинди.

Суҳбат давомида соҳа мутаҳассислари томонидан ҳозирги кунда ёнғинни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар, уларни олдини олиш, газ, электр энергияси асбоб-анжомларидан тўғри фойдаланиш, ёнғин чиққан ҳолатларда инсон ўзини қандай тутиши кераклиги ва биринчи ўринда 101 алоқага чиқиши зарурлигини айтиб ўтдилар.

Кўргазмали ўтган давра суҳбати давомида мутаҳассислар томонидан юртимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий ўт ўчириш автомобилларининг афзалликлари, ўт ўчиришда ишлатиладиган асбоб-анжомлар тўғрисида керакли маълумотлар бердилар.

Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, талабалар ҳам фаол иштирок этдилар ва ўзларининг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1824,1825,1826,1827,1828,1829,1830,1831,1832″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Мухйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ