Жорий йилнинг 25-сентябрь куни тарғиботчи имом-хатиблар томонидан  вилоятдаги бир қатор масжидларга Пешин ва Аср намозини жамоат билан адо этишлик учун  ташриф буюрдилар.

    Жумладан: Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Сулаймонов Хайруллоҳ домла Пешин намозини Балиқчи тумани “Муҳаммадсолеҳожи” жоме масжидида, Аср намозини Балиқчи тумани “Сўфи ота” жоме масжидида;

   Андижон шаҳри “Ғиштли” масжиди имом-хатиби Тожибоев Ботиржон домла Пешин намозини Асака тумани “Аҳмадали Махдум” жоме масжидида, Аср намозини Асака тумани “Холматдодхоҳ” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Ал Бухорий” масжиди имом-хатиби Раҳимов Олимжон Пешин намозини Булоқбоши тумани “Найман” жоме масжидида, Аср намозини Булоқбоши  тумани “Меҳрикулол Азиз”жоме масжидида;

     Олтинкўл тумани “Оқ тепа” масжиди имом-хатиби Маманазаров Санжарбек домла Пешин намозини Шаҳрихон тумани “Сулаймонбек” жоме масжидида;

    Андижон шаҳри “Шахидтепа” масжиди имом-хатиби Исақов Қобилжон домла Пешин намозини Избоскан тумани “Умар ибн Хаттоб” жоме масжидида, Аср намозини Избоскан тумани “Катта” жоме масжидида;

     Ташриф чоғида тарғиботчи имом-хатиблар томонидан масжидга йиғилган жамоатга “Тинчлик қадри”, “Ҳанафий мазҳабидаги намоздаги арконлар”, “Сохта салафийлик ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Ҳижрат ва такфир масаласи” мавзуларида ўзларининг маърифий суҳбатларини қилиб бердилар.

 

Вакиллик матбуот хизмати