Ҳаммаларимизга маълумки хозирги кунда юртимиз бўйлаб масжидларда намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш борасида жуда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Масжидларда кундан-кунга намозхонлар учун қулай шароитлар яратилинмоқда.
     Жумладан, Олтинкўл туманидаги “Оқ масжид” жоме масжиди ҳам шулар жумласидандир.
      Ўтган давр мобайнида масжиднинг асосий хонақоҳи Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан қурилиб, замонавий кўринишда, ўзида намозхонлар учун барча шарт-шароитларни мужассам этган ҳолда, жуда ҳам чиройли ҳолатга келтирилди.
      Жорий йилнинг 29-сентябрь жума куни эса мазкур “Оқ масжид” жоме масжиди янги хонқаоҳининг очилиши ва намозхонларга фойдаланиш учун топшириш тадбири бўлиб ўтди.
     Мазкур хурсандчилик жараёнда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳам иштирок этиб, янги хонқаоҳ биносини фойдаланишга топшириб, жума намозини ўқиб бердилар.
     Жума намози дуосида қозидомла масжид қурилишида хисса қўшган барча хомийлар ва мутасаддилар ҳамда уста қурувчилар ҳаққига жамоат билан дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати