Сочингиз оқарибди…

854

Кисро ҳасса ушлаб турган икки кишига қаради. Бирининг соқолидан олдин сочи оқарганди. Иккинчисини  сочидан олдин соқоли оқарганди. Иккисидан бу ҳолат ҳақида савол қилди.

Биринчиси: «Соқолимдан олдин сочим оқарганини сабаби: сочим сақолимдан олдин чиққан. Катта кичикдан олдин қарийди», деди.

Иккинчиси: «Соқолим сочимдан олдин оқарди. Сабаби соқолим ғам, ташвиш ўрни бўлган қалбимга яқин», деди.

Ҳабиб айтади:

Кўнгил оқлигига экан аломат,

Сочдаги оқлар қилманг, маломат.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

1-Сочни пешона томондан оқариши кароматдир-улуғлик белгисидир.

2-Икки (қулоқ) томонидан оқариши вараъ-тақвони юксак чўққасидандир.

3-Мўйловнинг (биринчи) оқариши фаҳшдандир.

4-Елкадан оқариши шумликдандир.

Ҳакимлар айтади: «Сочнинг оқариши унинг ўлимидир».

Муъаммар ибн Сулаймон: «Сочнинг оқариши ўлим босқичларидандир.

Баҳжатул мажолис. Ибн Абдул Барр. 2/223.

Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Инсон бошидаги битта соч оқарса инсонга хитоб қилар экан: «Эй инсон тайёргарлигингни кўр. Чунки сенга ўлимдан хабар келди», дер экан.

Одамлар оқарган тукларни  эмас, қалбдан гуноҳларни юлиб ташлаши керак!

“Жиддаи Муборак” жоме масжиди

имом-ноиби Асадуллоҳ Азимов