Шифокорлар элга мададкор

703

Бугун халқимиз катта бир синовни бошидан ўтказмоқда. Ушбу дамда ҳар биримиз бирлашиб, коронавирусга қарши ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, албатта биз ушбу иллат устидан ғалаба қозонамиз.
Шу боис ҳам оммавий ахборот воситалари орқали жуда кенг миқёсида юртдошларимизни уйда қолишлиги сўраб турли хил кўринишдаги мурожаатлар қилинмоқда.
Манашундай оғир дамда эса, шундай бир касб эгалари борки, улар нафақат уйда қолаоладилар, балким коронавирус ва бошқа касаллик билан чалинган беморларга ўзларининг ҳимматларини кўрсатиб, тунни-кунга улаб, оиласи бағрига ўз вақтида бораолмасдан меҳнат қилаётган шифокорлардир.
Бу кунда мазкур касб эгаларини қанча ардоқласак ҳам, шунча кам. Шунинг учун ҳам куни кеча Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ҳам мандемияга қарши курашаётган бир қатор шифокорларни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзлар яратилди.
Биз бу кунларни унутмаймиз! Асло кўз ўнгимиздан кетмайди!
Шунчалар шижоат, ғайрат ила ўзининг барча хиссиётларини ичига ютиб, халқ фаровонлиги, юртдошларимизнинг соғлик ва саломатлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган шифокорлар ҳамда бу йўлда улар билан тенгма-тенг курашаётган барча фидоий юртдошларимизни асло унутмаймиз!
Шу боис вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларимиз ҳам бир четда қолиб кетмасдан, балким ўзларининг имконияти даражасида халққа ёрдам қўлини чўзиш, касалланган юртдошларимизнинг корига дармон бўлаётган шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги шифокорлар билан мунтазам равишда учрашиб келмоқдалар.
Дунёда касблар кўп. Аммо улар орасида шифокордек касб борки, бу ҳақда сўзлаганингизда, беихтиёр кўз ўнгингизга фидойи, жасоратли, садоқатли инсонлар келади. Саломатлик посбонларининг сидқидилдан қилаётган меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.
Аллоҳ таоло уларга куч-қувват ато этсин. Юрти ва юртдошлари, оиласи ва яқинлари бахтига доимо соғ-саломат бўлсинлар.


ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Нуруллоҳ Қодиров