Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлашишдаги услублари

1168

“…Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Тилимиз гапирган нарсаларга жазоланамизми?”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг сонига уриб:
“Онанг йўқотгур, эй Муоз! Инсонларни тиллари гапирган нарса жаҳаннамга қуламатмаса, бурунлари қулатадими?!”.
“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гапни айтсин ёки ёмонидан сукут қилсин. Яхши гапни айтинглар катта фойдага эга бўласиз, ёмонидан сукут қилинглар саломат бўласизлар”, дедилар. (Саҳиҳ, Ҳоким ривояти)
Мана шу митти хилкат ила инсон ўз орзу – истаклари, ички кечиммалари баён қиладир. Ҳожатини сўрайди, ўзини ҳимоя қиладиҳамда қалб сирларини ифода этади. Ҳаммажлиси ила суҳбат қуради, дўсти билан унсу – улфат бўладир. Пастлаш ва қулаш, олийлик ва мартаба у биландир. (“Рамазонга етганга 40 дарслик” Абдулмалик Қосим 83 б)
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсага кафолат берса мен унга жаннатни кафолатини бераман”, дедилар. (Бухорий ривояти)
Шоир айтади:
Сақлагин тилингни эй инсон!
Чақмасин, сени чунки, у илон.
Қасамки, ўлим сўзда тойилмоқ,
Ундадир ҳалокат, барчаси хусрон.
Қанча рўзадорлар борки, тили бузуқ, гапи ҳунук, сўзи ёмон бўлган кун рўзасини(савобини) фасод қилади.
(Қўшимча: Уламолар ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва бошқа тилга оид гуноҳлар билан рўзани очилиб кетишида ихтилоф қилганлар. Жумҳур уламолар булар билан рўза очилмайди, дейдилар. Лекин ўша нарсалардан сақланиш рўзани мукаммал қилади. Рўзани бузмаса – да, савобини камайтиради, кетказади. Бу ҳақда бир қанча асарлар ҳам бор. “Умдатул қорий” бироз тасарруф билан.)
Рўза тутишдан мақсад,фақат очлик ва чанқоқлик эмас, балки сайқалланиш ва одобланишдир.
Тилни тиймасликда ўндан ортиқ хато бор. Ўша хатолардан: ёлғон, ғийбат, чақимчилик, ҳунук сўз сўзлаш, сўкиш, фаҳш, ёлғон гувоҳлик бериш, лаънат айтиш, масхара қилиш, истеҳзо қилиш ва бошқалар.
Комил мусулмон эса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, “…мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўладилар”.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Албатта, бир банда оқибатини ўйламай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади – да, ўша билан даражасини кўтаради.Яна бир банда бепарво Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган бир сўзни айтади – да ўша билан уни жаҳаннамга ташлайди. (Бухорий ривояти)Аллоҳ асрасин.

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
сўзлашишдаги услублари қандай эди?

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлашишдаги услублари:
• Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кечгача жим юришдан қайтарганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёдладим: Балоғатга етгандан кейин етим бўлиш, кунни тунгача индамай (сукут сақлаб) ўтказиш йўқ”. (Абу Довуд ривояти)
• Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп сукут қилардилар.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп сукут, кам кулар эдилар”. (Аҳмад ривояти)
Биринчи ва иккинчи ривоятни қандай мос келтириш мумкин?Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп сукут қилар ва ҳожат тушганда гапирар эдилар.

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш сифатлари:

• Ул зотсоллаллоҳу алайҳи васалламга жавомеъул калим – сўзлар жамланмаси (оз сўз ила кўп маъно ифода этиш) ато этилганди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен жавомеъул калим этиб юборилдим. Ва менга қўрқитиш билан ёрдам берилди”, дедилар. (Икки шайх ривояти)
Яъни: ул зотни кўрган ҳар қандай одамни ҳайбат босарди.
Жавомеъул калимдан мақсад, Имом Нававий Ҳаравийдан ривоят қилиб айтади: “Ундан мурод Қуръони карим. Аллоҳ таоло Қуръоннинг оз сўзларида кўп маъноларни жамлаган. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари ҳам жамловчи – сўзи оз, маъноси кўп эди”. (Шарҳу Муслим 5/5)
• Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларни тушунарли бўлиши учун уч бор қайтарар эдилар”. (Бухорий ривояти)
• Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлар каби тез гапирмас эдилар. Лекин ул зот мажлисдоши ёдлаб оладиган қилиб дона – дона, очиқ, равшан гапирар эдилар”.(Икки шайх ривояти)
Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари эшитган ҳар бир одам тушунадиган очиқ – ойдин гаплар эди”.(Аҳмад ва Абу Довуд ривояти)
“…очиқ – ойдин гаплар”дан мурод гапларни қўшмай, бир – биридан ажратиб айтишдир.
• Оиша розияллоҳу анҳоайтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сановчи ёдлаб олгудек сўз сўзлар эдилар”. Яъни кам гап бўлганлар.(Икки шайх ва Абу Довуд ривояти)
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзида оҳисталик ёки шошилмаслик бор эди”. Яъни сўзлашида шошилмас эдилар. (Абу Довуд ривояти)
• Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Албатта, менга энг суюклигингиз ва қиёмат куни энг мажлиси яқинингиз хулқи чиройлигингиздир. Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни энг узоқ бўладиганингиз “сарсор”, “муташаддиқ” ва “мутафайқиҳ”ларингиздир.
– “Эй, Аллоҳнинг Расули, “сарсор”, “муташаддиқ”ларни биламиз.“мутафайқиҳ” нима?”, дейишди.
– “Мутакаббирлар”, дедилар. (Термизий ривояти)
Сарсор – такаллуф билан сергаплик қилувчи.
Муташаддиқ – оғзини тўлдириб, мақтаниб, ўзича фасоҳатли, катта гапирувчи.
Мутафайқиҳ – оғзини тўлдириб, бошқалардан ўзини фазилатли санаб, кибр билан гапирувчи.
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи ишлардан қайтардилар.
 Миш – мишдан.
Абу Масъуд Абу Абдуллоҳга ёкиАбу Абдуллоҳ Абу Масъудга айтди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Гумон қилдилар” ҳақида нима эшитдинг?”, деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кишининг “гумон қиладилар” улови қандай ҳам ёмон!” деётганини эшитдим”, деди.(Абу Довуд ривояти)
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши эшитган нарсаси-ни гапиравериши унинг ёлғончилигига етарлидир”, дедилар. (Муслим ривояти)
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ:“Бу бобдаги ҳадис ва асарларнинг маъносида инсон ҳар бир эшитган нарсани айтаверишидан қайтариқ бор. Чунки у одатда рост ва ёлғонни эштади. Агар эшитган ҳамма нарсани айтаверса бўлмаган гапларни ҳам айтгани учун ёлғончи бўлади. Юқорида ўтдики, аҳли ҳақнинг мазҳаби: ёлғон – аслигатўғри бўлмаган нарсадан хабар беришдир. Уни қасдан бўлиши шарт қилинмайди. Лекин гуноҳ бўлишда қасданбўлиши шарт. Валлоҳу аълам. (Шарҳу Муслим 1/75)
Молик раҳматуллоҳи алайҳ: “Билинг! Эшитган ҳар бир нарсани гапирадиган киши ҳаргиз саломат ва пешво бўлган эмас”. (Муслим ривояти,“Эшитган ҳар бир нарсани гапиришдан қайтариш боби”)
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадиснинг маъноси:“Эшитган ҳар бир нарсани гапирганнинг ривоятда хатоси кўп бўлади. Натижада ундан ривоят қилиш ва ишонч тарк этилади”. (Шарҳу Муслим 1/75)
 Бир кишидан ривоят қилинади:
“Мен (уловда) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортига мингашган эдим. Улов қоқилганда:
– “Бадбахт шайтон – е!”, дедим.
– “У зот бадбахт шайтон”, дема. Агар шундай десанг, у катталашиб, уйчалик бўлиб кетади. Ва кучим билан (мағлуб қилдим), дейди у. Уни ўрнига Бисмиллаҳ – Аллоҳнинг номи ила, дегин. Агар шундай десанг, у кичиклашиб пашшачалик бўлиб қолади”, дедилар.(Абу Довуд ривояти)
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
“Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши “инсонлар ҳалок бўлди” деса, бас, у уларнинг ҳалок бўлгувчироғидир”, дедилар. (Муслим ва Абу Довуд ривояти)
Молик раҳматуллоҳи алайҳ: “Мана шуни одамларнинг (дин ишларида) кўрган нарсаларига хафа бўлиб айтса, зарари йўқ, деб ўйлайман. Агар буни ажабланиб, одамларни паст санаб айтган бўлса,бу ўша қайтарилган хунук иш бўладир”. (Абу Довуд ривояти)

Равшанбек Уринбаев