Профилактика тадбирлари давом этмоқда

994

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили” ва ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини профилактика куни деб эълон қилганлиги муносабати билан юртимиздаги барча имом-хатиблар қатори Андижон вилоятидаги барча масжидлар имом-хатиблари ҳам жойларда “Жиноятчиликкка олиб борувчи омиллар, жумладан,  оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, интернетнинг салбий оқибатлари, ўқувчи ёшларни дарсларда мунтазам қатнашмасликлари” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.

Мархамат туман бош имом-хатиби Шарофутдинов Мухторжон 4-апрел куни “Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш” мавзусида тумандаги 31-ДИМИда ўтказилган тадбирда иштирок қилиб мавзу юзасидан маъруза қилди.

[su_custom_gallery source=”media: 865,866″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Асака туманидаги “Икром ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Сотволдиев Хусанбой 04 апрел куни Ахтачи ҚФЙда бир қатор хонадонларда бўлди.

[su_custom_gallery source=”media: 868,869″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Асака туманидаги “Мухиддин саххоф” жоме масжиди имом-хатиби Фармонов Абдураззоқ Мирзаобод ҚФЙда бир қатор хонадонларда бўлди.

[su_custom_gallery source=”media: 870″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Имом-хатибларимиз аҳоли билан сухбатлашиб, суҳбатлар давомида, айни пайтда оиласи бузилишга келиб қолган оилалар яраштирилди. Ишсиз юрган фуқароларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ва оиласи учун фойдали иш эканлиги тушунтирилди.

 

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги