Ўзбекистон Президенти БАА раҳбариятига табриклар йўллади

997

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ҳамда Абу-Даби амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга миллий байрам – БАА ташкил топган кун муносабати билан табриклар йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати