Ўқув семинар давом этмоқда

845

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 16-январь кунидан бошлаб Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда таълим тизими ходимларининг маънавий-маърифий, аҳлоқий-тарбиявий масалаларда малакасини ошириш бўйича ўтказилаётган ўқув-семинарининг бугун иккинчи куни ўтказилди.
Ушбу ўқув семинарда қатнашаётган ўқитувчи-мураббийларга ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров томонидан “Динийлик ва дунёвийликнинг ўзига хос жиҳатлари. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза қилинди.
Н.Холиқназаров ўз нутқи давомида Маърифий фуқаролик жамиятини қуришда диннинг ўрни. Динийлик ва дунёвийлик тушунчалари ва уларнинг ўзига хос талқини. Ўзбекистонда динийлик ва дунёвийлик уйғунлиги-нинг мустаҳкамланиши. Миллатлараро тотувликда диний ташкилотларнинг ўрни. Ақидапарастлик, миссионерлик ва прозелитизим. Дин ва эътиқод эркинлигининг мазмун-моҳияти. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистонда давлат ва лин ўзаро муносабатларида амал қилинадиган асосий тамойиллар. Маъмурий жавобгарлик масалалари. Диний конфессиялар. Диний адабиётларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида илмий асосланган ҳолда кенг маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, ёшларни турли ҳил иллатлар таъсиридан асраш, уларга тўғри тарбия бериш, уларни баркамол қилиб вояга етказишда ўқитувчи-мураббийларнинг ўрни ҳақида батафсил маълумотлар берди.

[su_custom_gallery source=”media: 4617,4618,4619,4620,4621,4616,4615″ limit=”7″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Эслатиб ўтамиз, тадбир Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ва Вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўтказилмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги

ходими Нуруллоҳ Қодиров