Ўқитувчиларнинг ўқув семинари

1040

Жорий йилнинг 16-январь куни Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ва Вилоят педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда таълим тизими ходимларининг маънавий-маърифий, аҳлоқий-тарбиявий масалаларда малакасини  ошириш бўйича ўқув-семинари ўтказилди. Мазкур ўқув семинарига вилоятдаги бир қатор соҳа мутаҳассислар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ҳам иштирок этди.

Ўқув семинарида Н.Холиқназаров “Динийлик ва дунёвийликнинг ўзига хос жиҳатлари. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти” мавзусида маъруза қилди.

Н.Холиқназаров ўз нутқи давомида Маърифий фуқаролик жамиятини қуришда диннинг ўрни. Динийлик ва дунёвийлик тушунчалари ва уларнинг ўзига хос талқини. Ўзбекистонда динийлик ва дунёвийлик уйғунлиги-нинг мустаҳкамланиши. Миллатлараро тотувликда диний ташкилотларнинг ўрни. Ақидапарастлик, миссионерлик ва прозелитизим. Дин ва эътиқод эркинлигининг мазмун-моҳияти. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистонда давлат ва лин ўзаро муносабатларида амал қилинадиган асосий тамойиллар. Маъмурий жавобгарлик масалалари. Диний конфессиялар. Диний адабиётларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида илмий асосланган ҳолда кенг маълумотлар бериб ўтди.

[su_custom_gallery source=”media: 4606,4607,4610,4608,4609″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунингдек, ёшларни турли ҳил иллатлар таъсиридан асраш,  ёшлар ўртасида тобора авж олиб кетаётган “оммавий маданият”нинг салбий иллатларидан ёшларни асраб-авайлашлик, улар ўртасида ичкиликбозлик ва гиёҳвандликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилишлик, суиқасд қилишликни олдини олишлик борасида маълумотлар бериб ўтди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров