Оммавий маданият урф…ми?

662

Сўзимни аввалини Интернет таҳдидларидан ҳимоя китобини илк саҳифасидаги ёзув билан бошламоқчиман.

 “… Албатта, интернет орқали дунёнинг нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш, зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш, билим ва маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Биз одамларимизнинг интернет имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишга бўлган интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Такрор бўлса-да, айтмоқчиман-ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас.

Шу билан бирга, бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз-манфаатлари йўлида фойдаланишга  уринаётганва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

Жамиятда тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиган бундай хатарларнинг олдини олишнинг битта йўли бор: ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни- қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир бўлган, бизнинг қандай бой тарих ва меросга эга эканимизни англаб яшайдиган, имон-эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказишимиз, бу масалани ҳеч қачон иккинчи даражали вазифа деб билмаслигимиз керак…”                                             Ислом Каримов. 

Ҳа албатта бугунги кунимизда энг яқин ва қулай ҳамрохимиз бу интернет бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Қулайликлар ҳамда имкониятларни чексизлиги ҳам инсонни бефарқ қолдирмаяпти. Ҳаттоки кўча-кўйда уяли алоқа воситаси (телефонда, флантшетда)да ҳам интернет тармоғига уланиб олган ҳолда учратамиз, албатта бу яхши. Ҳамма давр тақдим қилаётган имкониятлардан фойдаланишмоқда. Буни ижобий томонлари жуда кўп, аммо ижобий томонларидан салбий томонлари кўпроқ бўлиб кетмоқда. Мактаб ёки коллеж ўқувчи талабаларининг қўлида ҳам фалон минг сўмлик телефон, бошини кўтармаган ҳолда кўча-кўйда юриши таажжубли. Тарихга ҳаёлан сайр қилсак, бундан йигирма йил-йигирма беш йил аввал ҳам бармоқ билан санолиқ одамда телефон бор эди, интернет йўқ эди. Инернет бўлса ҳам интернет борлигини билишмаган, ҳозирда эса ҳаммани қўлида телефон. Бу жуда яхши аммо бундай ҳолатда исрофгарчиликка йўл қўйишлик учун фурсат топилди дегани эмасда. Бугунги кунда бир оилада беш ёки олти кишини  ташкил қилса, шуларнинг иккитасида ёхуд учтасида телефон бор. Ҳаттоки мактаб, коллеж ўқувчиларини қўлида ҳам телефон мавжуд. Телефонларида эса интернет, интернет орқали эса турли хил сайт ва портолларга саёҳат қилиш имконияти мавжуд. Бунга қаршилигимиз йўқ, марҳамат тўғри ва оқилона фойдаланишларини тарафдоримиз. Ён-атрофимиздаги давлатларда бўлаётган урушлар, тўпалонларни ҳам мана шу интернет орқали тарқатишлик билан халқни тинчини бузишмоқда. Интернет орқали ўзларини сафига қўшилишликка тарғиб қилишмоқда. Ёшлар ёки катталар ана уларнинг ёлғон ваъдаларига учиб, тўғри йўлдан тойишмоқда. Уяли алоқа воситасини сотиб олиб берган ота-она, ҳали илм, билим билан машғул бўлишлиги керак бўлган ўз фарзандига олиб берган телефонни, фарзандим қандай ишлатяпти деб, текшириб кўрмай иши бўлмай юрган ота-оналаримизни беътиборлиги туфайли телефондаги маълумотлар ва материалларни кўриб хайратдан ёқа ушлайсан-у, кўрганиннгни бировга айтишга ҳам уяласан киши. Ахир фарзандни чиройли тарбия қилиб, ўқитиб-илмли, билимли қилиб вояга етказиш ота-онани бурчи эмасми?. Телерадиокампания ходимларидан бир танишим бор. Кўришганимизда фикр алмашиб, нутқ маданияти ҳамда талаффузни хатосиз чиройли чиқаришлик борасида билганларимиз билан ўртоқлашамиз. Бир куни кўришиб сухбатлашиб қолдик. Сухбатимиз узоқ давом этди. Сухбат сўнгида мактаб ва коллеж ўқувчилари учун, уяли алоқа воситасидан фойдаланишликни ижобий ва салбий томонларини ўзида акс этган, видеоролик тайёрлашини бунга мени ҳам ёрдам беришимни айтиб илтимос қилди. Мен қабул қилдим. Телефон ишлатаётган болаларни телефонларини олиб текшириб кўрилганида аксар йигитларни телефонида, чет эл хонандаларини беҳаёлик билан ишланган клиплари ҳамда санаткорларни очиқроқ кийимларда суратга тушган расмлари мавжудлиги аниқланди. Буларни нима учун телефонингизда сақлаб юрасиз деган саволга тўлиқ жавоб олинмагани, шунчаки қизиқишга, ошналаримда боридан мен ҳам телефонимга ўтказиб олдим деган жавоблар олинди. Ачинарлиси билим олиш давридаги вақтини беъмани, бефойда нарсаларга сарфлаётгани. Ахир вақт шундай ғаниматки уни қадрига етишлик керак. “Вақт қилич кабидир. Агар сен уни кесмасанг, у сени кесади”-деган маъноли ҳикмат ҳақиқатини йилдан йилга тушуниб, англаб бормоқдамиз. Ҳамма нарсаларни яхши ва ёмон тарафи бор. Ақлли инсонлар ҳар бир нарсани яҳшисидан  фойдаланадилар. Фарзандларни, ёшларни телефон ва интернетдан фойдаланишлигида ҳам назорат қилиб, яҳшисидан фойдаланишликларини таминлайлик. Ахир ҳар биримиз фарзандларимизга бу дунёда ҳам охиратда ҳам масъулмиз. Фарзандимиз раҳмат олиб берса қанча хурсанд бўламиз. Раҳмат олиб беришлиги учун эса чиройли одоб ва тарбия беришлигимиз зарур бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в) бир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”,-деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Демак  фарзанларни одоб-ахлоқини чиройли бўлишлигида телефон ва интернетдан фойдаланишликни ҳам ўргатиб, назорат қилиб туришлигимиз зиммамиздаги вазифамиз ва бурчимиз экан. Интернет орқали алданиб кўплаб инсонларни афсус надомат қилаётганига гувоҳ бўлаётганимизни ўзи катта ибрат ва дарс бўлмоқда. Беъетиборлик оқибати салбий ҳолатларни юзага чиқаришини англаб, билиб олиш қийин эмас. Бу мақоламиз орқали барчаларингизни телефон ва интернетдан огоҳликка чақириш эди, мақсадимиз. Аллоҳ ўзи ҳаммаларимизни тўғри йўлида барқарор қилсин.

Аҳмадали  Худайбердиев

Олтинкўл тумани

“Кўтармачек”

жоме масжиди имом-хатиби