Ўксик кўнгиллар кўтарилди

611

Бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!
Юртимизнинг юртимизнинг ҳар бир гўшасида бўлганидек, бизнинг Андижонимизда жуда катта байрам, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари Мавлудун Набийлар, саловоту-шарифлар ўқилиб кенг нишонланмоқда.
Манашундай қувончли кунларда юртимизда имконияти чекланган фуқаролар ҳам борки, уларнинг кўнглини кўтаришлик энг савобли амаллардан ҳисобланади.
Манашундай хайрли ишлар “Вақф” фондининг жойлардаги филиаллари томонидан мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда. Бугун анашундай хурсандчилик Балиқчи тумани Тўда ва Қияли маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган имконияти чекланган юртдошларимизни ҳам четлаб ўтмади. “Вақф” фонди Андижон вилояти филиали ва Балиқчи тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларидан хабар олинди. Ўзларининг совға ва саломларини улашишлик асносида имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаларини совға қилдилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбимизга Расулининг муҳаббатини жо қилсин! Қиёматда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ҳамд” байроқлари остида туриш ва У Зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин! Омин!

“Вақф” фонди Андижон вилояти филиали матбуот хизмати