Ўқувчи-ёшлар билан учрашув

1189

Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Асака шаҳридаги 51-умумталим мактабида ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирокида “Шукроналик”, “Илм фазилатлари” ва “Ота-она розилиги” мавзуларида учрашув ўтказилди.


Мазкур тадбирга Асака туманидаги “Файзобод” масжиди имом-хатиби Баходиржон домла Сулаймонов иштирок этиб, юқоридаги мавзу юзасидан Қуръони Карим оятлари, Ҳадиси шарифлар ва хаётий мисоллар орқали кенг тушунчалар бериб, мавзуни ёритиб берди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати