Бугун 17 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф жараёнида И.Иномов Андижон шаҳридаги “Оқ-гўр”, ” Чинор”, “Ғиштли”, Андижон туманидаги” Аммор ибн Ёсир”, Пахтаобод туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ”, “Муаззинбой” жоме масжидларига бориб, бу ерда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолияти, диний-маърифий соҳада амалга ошираётган ишлари, масжиддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Шу куни И.Иномов пешин намозини Пахтаобод туманидаги “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжидида ўқиб, жамоатга йиғилган аҳоли билан суҳбат ўтказди.
И.Иномовнинг Андижон вилоятига ташрифи давом этмоқда…